Қирғизистонда 10 минг гектарга яқин ёнғоқ ўрмонининг ҳудуди зараркунандаларга қарши дориланди

155

Қирғизистонда 9 минг 691 гектар ёнғоқ ўрмони зараркунандаларга қарши дориланди. Бу ҳақда 24-августда Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан билдиришди. 

Маълумотга кўра, дорилаш ёнғоқ мевали ўрмонларнинг ҳолатини яхшилаш, зараркунандаларга бўлган барқарорлигини ошириш, ҳосилдорлигини кўтариш мақсадида олиб борилди. 

Шунингдек, муассасадан ўрмонларда зараркунанда капалакка қарши Вирин-ЭНШ препарати қўлланилиб, бу ҳашоратнинг 3200 килограмм тухуми йиғилганини билдиришди. 

Қўшимча биологик усулда «Леподецид СК» биологик модда билан 3 минг 960 гектар ўрмон майдони дориланганини қўшимча қилди. 

«Жалолободдаги ўрмонларни муҳофаза қилиш ва сақлаш станцияси томонидан фойдали энтомофаглар лаборатория шароитида кўпайтирилиб, 800 гектар ўрмон майдонидаги ипак капалагининг тухумига қарши ўрмон хўжалакларига тарқатиб берилди», — деб ёзилади маълумотда. 

Қирғизистондаги энг ўрмони кўп вилоят –Жалолобод. У ерда Марказий Осиё бўйича машҳур ёнғоқлар ўрмони бор. Арслонбоб қўриқхонаси 608,5 минг гектарни ташкил қилган кўп йиллик ёнғоқ дарахтлари билан маълум. Бу ерда бошқа турдаги дарахтларнинг ҳам 120дан ортиқ тури ўсади.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи