Мусиқачи Бектемир Толон ўғли низо қўзғатиш бўйича сўроқ берди

153

21 августда Бишкекда милиция мусиқачи, фаол Бектемир Толон ўғлини ушлаб кетди. У «Көлмө» ҳудудий милиция бўлимида сўроқ қилинган. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова Фейсбук саҳифасида билдирди.

Бироқ сўроққа нима сабаб бўлгани айтилмаган.

«Кеча мени ёнимга келмоқчи эди, мен уйда бўлмадим. Шу китобини бугун менга ташлаб кетишди. Хурсанд бўлиб олдиб қолдим. Ҳали ўқимадим. Ушлаб кетишибди. Қирғизистонда тинч яшаймизми?» — деб ёзган Абдирасулова.

Кейинчалик ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова Толон ўғли «ирсий, этник, миллий, ҳудудлараро диний низони қўзғатиш» моддаси бўйича жиноий иш сабаб сўроқ қилинганини билдирди.

Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиси ишнинг бошқа ҳолатлари «тергов сири бўлгани учун» номаълум эканини қўшимча қилди. Материал чиқиши олдидан милиция «Клооп»га ишнинг сабабларини билдирмаган. Мусиқачи бу ишда ким сифатида ўтаётгани ҳам номаълум.