Иссиқкўлнинг Қоракўл шаҳридаги туғруқхонада шифокорларнинг «эътиборсизлигидан янги туғилган боланинг елка суяги синган» воқеа бўйича хизмат текшируви тугади. Бу ҳақда 18-августда Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришди.
Текширув натижасида ходимлар хато қилгани аниқланди. Хизмат текшируви вазир ўринбосарининг бошчилигида ўтказилди.
«Туғрухона раҳбариятига директорнинг ўринбосарини тартиб жазосига тортиш ва акушер-гинекологнинг, ҳомиладорлар патологияси бўлими бошчисининг ва воқеага алоқаси бор бошқа одамларнинг эгаллаган лавозимлари бўйича масалани кўриб чиқиш таклифи берилди», — деб билдириши вазирликдан.
Бунгача 15-августда Қоракўлдаги туғруқхонада шифокорларнинг эътиборсизлиги сабаб янги кўз ёрган аёл ва боласи оғир аҳволда эканини айтишган.
«Шифокорлар қарамагани учун боламнинг ва аёлимнинг аҳволи жуда оғир. Боламнинг қўли ва суяги синган, миясига қон қуйилиб кетибди. Шуни ўз назоратингизга олсангиз», — деб аёлнинг эри президентга мурожаат қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хизмат текшируви бошланганини билдириб, болага ҳам, туққан аёлга ҳам тегишли ёрдам кўрсатилаётганини қўшимча қилишган.
Шу йилнинг январь ойида бу касалхонада янги туғилган бола вафот этган олти ҳолат рўйхатга олинган. Бунга туғруқхонадаги инфекция сабаб бўлгани айтилиб, етакчиси ишдан бўшатилган.