Ўзбекистоннинг бош вазири Абдулла Арипов 15 августда иш сафари билан Қирғизистонга келди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизматидан билдиришди.
Ариповни Тамчи қишлоғидаги «Ысык-Көл» халқаро халқаро аэропортидан Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев кутиб олди.
Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 10-йиғилишида қатнашади. Тадбир 16 августда Чолпон-Ата шаҳрида бўлиб ўтади. Ўша вақтда, йиғилишда Вазирлар Маҳкамасидан нималар муҳокама қилинишини айтишмади.
Муаллиф: Медина Шамшидинова