Жалолободда Саймалуу-Ташнинг петроглифларини ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон мерослари рўйхатига киритиб, музейда сақлаш учун уларнинг рақамли нусхаларини ясаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 9 августда Туризмни ривожлантиришни қўллаш фонди билдирди.
Фонддан бу тош юзига чизилган суратларни сақлаш учун зарурлигини таъкидлашди. Миллий фанлар академиясининг олимлари Саймалуу-Ташга бориб, лаборатория анализи учун тоғ-тошларнинг ва сувнинг намуналарини олишган.
Фонддан экспедициянинг натижаси бўйича илмий конференция ўтиб, петроглифларни ЮНЕСКОнинг рўйхатига киритиш ва ҳудуддаги жониворларни ҳимоя қилиш учун тўсиш масаласи муҳокама қилинганини айтишди.
Олимларни бу ердан ўтган тектоник ёриқлар хавотирга солаётгани ҳам маълум бўлди.
«Тоғ-тошларнинг фаоллиги петроглифларнинг бутунлиги хавотирга солмоқда. Шу сабаб 2016 йили тошларнинг рақамли нусхаларини ясаб қолиш бўйича қисман олиб борилган иш масаласини ҳал қилишнинг ягона варианти бўлиши мумкин», — деб ҳисоблашади мутахассислар.
Шунингдек, фонддан қирғизистонликлар баланд тоққа чиқмай музейга бориб петроглифларнинг рақамли нусхаларини кўришларини билдиришди.
Фонднинг ходимлари айтишича, тоғдаги тош юзига чизилган суратларни бориб кўриш осон эмас. Олдин сайёҳлар табиат боғининг базали лагерига етиши керак, кейин петроглифларга етиш учун тўрт соат от билан юриши керак. Бундан ташқари, у ерда ёзда ҳам қор бўлади.
Саймалуу-Таш миллий табиат боғи Казарман қишлоғига яқин, 3000 метрдан ортиқ баландликда жойлашган. Фонднинг маълумотига кўра, паркнинг ҳудудида 10 мингдан 90 мингга яқин петроглиф бор, уларнинг энг қадимийлари неолит ва жез даврига тегишли, улар 5000 йиллик тарихга эга.
Муаллиф: Медина Шамшидинова