Президент Садир Жапаров Жалолобод шаҳрида Адлия уйини очди. Бу ҳақда 27 июлда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, адлия уйлари суд ислоҳоти асосида, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қурилмоқда.
Бинода етти орган жойлашган: вилоят, шаҳар, маъмурий судлар ва Олий судга қарашли суд департаментининг вилоятдаги бошқармаси ва хизмат бўлимлари.
«Етти органни бир бинога жойлаштириш билан курьер ҳаражатлари қисқариб, маблағ анча тежалади. Турғунлар учун “Ягона дераза” принципидаги шарт тузилди. Адлия уйига бир кунда 350-400 фуқаро кириб, ариза ва шикоятларини қаноатлантириб чиқиши кутилмоқда», — дейилади маълумотда.
Жалолободга Адлия уйини очиш учун ўтган йили университетнинг уч қаватли биноси вилоят судига ўтказиб берилган. У ерни таъмирлашга бюджетдан 40 миллион сом, президент заҳирасидан 14 миллион сом ажратилган.
«Бўлинган пулга таъмирлаш ишларидан ташқари суд мажлиси ўтувчи жойга жиҳозларни олиб, рақамли дастурлар судьялар ва суд ижрочиларининг ишига қўшилди. Ногиронларга ва қарияларга шароитлар яратилди», — дейилади билдирувда.
Президент Садир Жапаров очилиш маросимида ўлкада мустақил суд адолатини ўрнатиш зарурлигини билдирди. Унинг айтишича, суд ислоҳотининг асосий мақсади— суд тизими очиқ бўлиши.
Шу йилнинг март ойида Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида Адлия уйи очилган. У чегарачиларнинг 500 ўринли казармаси ўрнига қурилган.
Муаллиф: Айдана Айбек қизи