Энергетика вазири қишда электр энергияси вақти-вақти билан ўчирилмайди деб билдирди

165

Энергетика вазири Таалайбек Ибраев ҳукумат келаси қишда электр энергияси танқислиги сабаб вақти-вақти билан ёруғликни ўчириш чорасини киритмаслигини билдирди. Бу ҳақда вазир 21 июлда брифингда билдирди.

Унинг айтишича, энергетиклар қишда ўтган йилгидай ускуналарни кучланишдан сақлаш ва енгиллаштириш учун электр энергиясини бир неча соатга ўчириб, «изга солувчи ишларни» олиб боришади.

«Бу чеклов эмас — бу изга солувчи чоралар. Бу вақтда биз бошқа ускуналарга ўтиб турамиз. Агар биз [трансформаторларни] ўчириб турмасак, ёруғлик икки-уч кунга ўчиб қолади. Бу вазиятда биз шу  усул билан ускуналарни сақлаб қоламиз», — деб таъкидлади вазир.

Ибраев Энергетика вазирлиги нима учун 2026 йилгача фавқулодда ҳолат режимини киритиб туришни таклиф қилаётганини ҳам тушунтирди.

Унинг айтишича, Вазирлар Маҳкамаси энергетикларга электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватини ошириб, уч йил ичида электр энергиясини сотиб олган эмас, экспортга чиқарган давлатга айланиш вазифасини қўйган.

У Энергетика вазирлиги қуёш ва шамол станцияларини қуриш бўйича 11 инвестор билан келишув меморандумига қўл қўйганини билдирди.

«Бизда бир катта масала бор — бу ер бўлиб олиш. Бунинг учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан шартнома тузиш керак. Барча процедуралар узоққа чўзилмоқда. Биз Вазирлар Маҳкамасининг Энергетика вазирлигига ваколат беринглар деб сўрадик. Кичик ГЭСларни, қуёш станцияларини, шамол электр станцияларини ёки катта ГЭСларни қуриш зарурати бор ерлар бўйича Энергетика вазирлиги масалани ўзаро ҳал қилиши керак», — деб тушунтирди вазир.

Бунгача Ибраев электр энергияси танқис бўлаётгани учун 2023 йилнинг 1 августидан бошлаб 2026 йилнинг 31 декабригача фавқулодда ҳолат режимини киритишни таклиф қилган, унинг айтишича, танқислик йилдан—йилга ошади.

Президент Садир Жапаров 2021 йилнинг ноябрида ўлка энергетикасидаги танқислик чуқурлашиб кетганини айтган. Аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи йилдан-йилга ошмоқда, давлат ҳозирча кўпроқ энергия ишлаб чиқаролмайди.

Шу сабаб ўлкада электр энергияси танқис бўлиб, давлат буни бартараф қилиш учун қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилиш ва жойларда ёруғлик вақти-вақти билан ўчиришлар орқали вазиятни ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ бу йил танқислик сабаб вазият кечкинлашиб кетиши мумкин, сабаби ўлканинг электр энергиясини берган бошқа манба — Токтогул сув омбори — сувга тўлмаяпти.

2023 йилнинг июль ойи бошида ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Бакит Торобаев сув омборида сувнинг оқиб кириши паст бўлаётгани учун муассасаларга «электр энергияга бўлган лимитни қатъий назоратга олишни» топширган. Таҳминларга кўра, 2023 йилнинг октябрида сув омборидаги сувнинг ҳажми 12,4 млрд метр кубни тузиши кетилмоқда, бу режадан 2 млрд метр кубга оз.