Ташиев вазирларни Иссиқкўлда офтобда тобланиб юравермай меҳнат таътилисиз ишлашга чақирди

117

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев вазирларни меҳнат таътилига чиқмай, толиқмай ишлашга чақирди. Бу ҳақда 20 июлда Вазирлар Маҳкамасининг йиғинида айтди. Йиғинда 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигининг натижаси чиқарилмоқда.

«Вазирман деб креслода ўтириб олиб нари-бери машинада айланиб ёки кўлга бориб [юравермай], "халқ дам олмоқда, мен ҳам дам оламан" деган сўзни тўхтатишимиз керак. Биз кўп ишлашимиз керак. Дам олиш деган нарса бизда бўлмаслиги керак. Бизда кўлда шорта кийиб олиб, қуёшда тобланаётган бирорта ҳам вазир бўлмаслиги керак. Ёдингизда бўлсин, ҳурматли вазирлар, бирорта ҳам вазир кўлда шорта кийиб, қуёшда ётганингизни кўрмайин! Мен бу бўйича ҳам чора кўраман. Уйда дам олинглар. Келдингларми вазир бўлиб, ишланглар. Меҳнат таътили бизда бўлмайди», — деди Ташиев.

МХДҚнинг бошчиси ўзини мисол қилиб, бугун ишга тонгги 5да келганини айтди. У вазирлар ишга шаҳарда тирбандлик яратиб, соат 9да келмай, тонгги соат олтида келиб, қўл остингиздагиларга намуна бўлиш керак деб ҳисоблайди.