Боткен вилоятида 13 майдан бери Боткен, Лайлак, Қадамжой туманлари ва Сулукту шаҳрининг турғунлари кўчма клиника томонидан бепул тиббий кўрикдан кўтмоқда. Бу ҳақда 18 июлда Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришди.
Маълумотга кўра, бугунги кунга қадар 700дан ортиқ турғун терапевт, уролог, гинекологлардан маслаҳат олди.
Бундан ташқари, ОИВ, вирусли гепатит В ва С, жинсий йўл билан юқувчи инфекцияларга 1695 одам экспресс-тестдан ўтиб, 172 фуқарога гепатит В касаллигига қарши вакцина қилинди.
Мобил клиника Боткен вилоятининг турғунларини бепул тиббий кўрикдан ўтказишни шу йилнинг 7 августигача қуйидаги ҳудудларда давом эттиради:
Мингчинор, Жаш-Тилек, Ак Калпак, Бургонду, Кайтмас, Қирғиз-Қишлоқ, Алга, Ноогардаш, Халмион, Гулистан, Орозбеков, Совхоз, Кулунду, Кок-Талаа, Марказ, Бак, Арпа-Сай, Исфайрам.
Муаллиф: Айчурок Кенжекулова