Президент Садир Жапаров «Давлат тил ҳақидаги» конституциявий қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати 17 июлда билдирди.
Давлат тил ҳақидаги янги қонунни Вазирлар Маҳкамаси таклиф қилиб, уни Давлат тил бўйича миллий комиссия ишлаб чиққан.
Жогорку Кенеш уни 31 майда учинчи ўқишда қабул қилган. Овоз беришдан кейин парламент спикери Нурланбек Шакиев ҳамкасбларини «тарихий қонун» қабул қилиниши билан табриклаган.
Қонунда давлат тили фойдаланиши керак бўлган тармоқлар рўйхати чиқарилган. Масалан, қирғиз тили давлат ҳукумат органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва давлат ишхоналари учун ишчи тил бўлади. Шунингдек, давлат тили географик номларда, таълим ва фан тармоғида, қолаверса халқаро шартномаларни тузишда мажбурий турда ишлатилиши керак.
Асосий ўзгаришлардан яна бири — давлат хизматчилари, депутатлар, педагоглар, судьялар, прокурорлар, адвокатлар, тиббиёт ходимлари ва бошқа категориядаги фуқаролар гуруҳи қирғиз тилини билиши шарт.