Президент Конституциявий суднинг қарорларини қайта кўриб чиқишга йўл очган тузатишларни таклиф қилди

238

Президент Садир Жапаров «Конституциявий суд ҳақидаги» конституциявий қонунга ўзгартиришларни киритишни таклиф қилди. Қонун лойиҳаси давлат раҳбарининг сайтига жойланди.

Жапаров қонунни 52-1 моддаси билан тўлиқлашни таклиф қилмоқда (Конституциявий суднинг қарорини қайта кўриб чиқиш).

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Конституциявий суд ўзининг қарорини президентнинг ёки Конституциявий суд раисининг таклифи бўйича қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқиши керак, агар:

  • қарор қабул қилишга асос бўлган Конституциянинг нормаси ўзгарса;
  • қарор чиқариш вақтида Конституциявий судга номаълум бўлган, мурожаат предмети учун янги жиддий ҳолатлар очилса;
  • қарор Қирғизистон халқининг маънавий қадриятларига, жамиятнинг ақл-онгига қарши келса.

Амалдаги қонунга кўра, Конституциявий суднинг қарори охирги бўлиб ҳисобланади ва шикоятга ўрин йўқ.

Аввалроқ МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев Қирғизистонда матчествони киритилишига қарши фикр билдирган. Матчество олиш Конституциявий суд болалар ёзувчиси ва фаол Алтин Капалованинг иши бўйича қарорини чиқаргандан кейин мумкин бўлган.

У икки йилдан ортиқ вақтдан бери вояга етмаган болаларнинг расмий ҳужжатларига матчество қатори ўз номини берилишига эга бўлиш ҳуқуқи учун курашган.

3 июлда Конституциявий суд фаолга ўзининг вояга етмаган болаларига матчество бериш масаласини ҳал қилишдан бош тортган, аммо қирғизистонликлар 18 ёшга тўлганда матчество олишини билдирган.

Матчествонинг киритилишига муфтий Замир Ракиев ҳам қарши фикр билдирган. У «бундай ҳаракатлар миллат илдизига болта уриши мумкин» деб ҳисоблайди. Ташиев эса Фейсбукдаги саҳифасига «ҳеч қандай матчество бўлмайди, ким қабул қилса, ўша бекор қилсин!» деб ёзган.

Ташиевга Конституциявий суднинг матбуот котиби Жилдиз Жороева жавоб берган. У Фейсбукдаги саҳифасида Қирғизистонда қанча ҳукумат тармоқлари борлигини сўраб, Конституциявий суднинг қарори охиргиси бўлишини эсга солган.

Кейин Конституциявий суднинг ўзидан Жороеванинг пости улар билан келишилмаганини ва бу уларнинг расмий позицияси бўлиб ҳисобланмаслигини билдиришган.