16 июлда Ўш шаҳар судида «Бебошлик»да гумонланиб қўлга олинган блогер Улукбек Карибек ўғлининг эҳтиёт чораси кўриб чиқилди. У ҳеч қаерга чиқмаслик тилхати билан суд залидан озод қилинди.
Шаҳар судидан «Клооп»га Карибек ўғлининг милиция томонидан ушланиши «қонуний» деб топилганини билдиришди. Мажлис вақтида блогернинг яқинлари уни озод қилишни талаб қилишди.
Энди Карибек ўғли судгача текширувга тўсқинлик қилмаслик, терговчи чақирган вақтда боришга мажбур бўлади.
Блогернинг қўлга олиниши
Блогерга «Бебошлик» моддаси билан иш қўзғалиб, 48 соатга қамоққа олингани 15 июлда маълум бўлган. Милициядан Карибек ўғли икки шериги билан вилоят касалхонасининг туғруқхонасига «санитар меъёрларга амал қилмай бостириб кириб, шифокорларга зарар етказганини» айтишган.
Туғруқхонага деярлик 37 минг сомга яқин зарар келтиргани ва шифокорлар турли даржада жароҳатланганини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Карибек ўғли милиция ходимлари уни «буюртма» асосида ушлаганини айтган. Блогер уни қамоққа олишга Ўшдаги туғруқхонадаги «коррупция» ҳақида маълум қилинган видеоси асос бўлди деб ҳисоблайди.
У бунга Соғлиқни сақлаш вазири Гулнара Баатирова билан Таълим вазирлигининг «алоқаси бор» деган гумон фикрни айтган.
Видео нима ҳақида?
12 июлда Улукбек Карибек ўғли ўзининг ютуб-каналига «Ўш вилоят туғруқхонаси» деган видео жойлаган. Унда у туғроқхонадаги шароитлар ва шифокорларнинг ҳомиладор аёллардан пул талаб қилгани ҳақида айтилган.
Видеода туғруқхонанинг ходимлари «беморларнинг хавфсизлиги учун муассасага кириб бўлмайди» деб қарши чиқиб, камерага ташланишганини кўриш мумкин.
Блогер туғруқхона биносига киргунча ташқаридаги бир неча бемор билан суҳбатлашган. Уларнинг кўпи туғруқхонада «коррупция кучайганини» айтишган.