Ўзбекистонда ўтган муддатидан олдинги президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 87,05% овозини олиб, ғолиб бўлди. 10 июлда қўшни давлатнинг Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижасини эълон қилди.
«Сайлов халқаро норма, стандартлар ва миллий сайлов қонунлари асосида, очиқ, эркинлик ва адолатлилик каби демократик принципларга тўлиқ мос, юқори кайфиятда ўтди», — деб билдирди ўзбек МСКнинг раиси Зайниддин Низамходжаев.
Сайловга Мирзиёевдан ташқари, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, «Адолат» социал-демократик партиясидан Робахон Махмудова ва Экология партиясидан Абдушукур Хамзаев қатнашган. Улар сайловчиларнинг 4%дан ортиқ овозини олишган.
Бу орада Қирғизистон президент Садир Жапаров Мирзиёевни «ишончли ғалаба» билан табриклади.
«Президентлик сайловининг натижаси сизнинг Ўзбекистон халқидаги обрў-эътиборингизни, республиканинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожини таъминлашга йўналтирилган прагматик ва узоқни кўзлаган сиёсатингизга бўлган халқнинг ишончини ва қўлловининг ёрқин далилидир», — деди у.
Ўзбекистондаги президентлик сайлови 9 июлда ўтиб, унга 19 миллиондан ортиқ сайловчининг 79,88% қатнашди. Мирзиёев муддатидан олдин сайловни тайинлаш ҳақидаги қонунга 8 майда имзо қўйган. Унинг айтишича, муддатидан олдин сайлов ўтказишга дунёдаги ва минтақадаги юзага келган вазият, кескин ва мураккаб процесслар сабаб бўлган.
Шу йилнинг 30 апрелида Ўзбекистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтган. Референдумга келган 84,5% сайловчининг 90,2% Конституцияни ўзгартириш учун овоз берган, 9,3% қарши бўлган.
Конституциянинг ўзгариши 65 ёшли Мирзиёевнинг бунгача бўлган президентлик муддатини бекор қилиб, икки муддатга 2037 йилгача ҳукуматда қолишини таъминлайди.
Мирзиёев биринчи марта 2016 йили муддатидан олдинги сайловда 88,6% овоз олиб, президент бўлиб сайланган. 2021 йилнинг октябрида у 80,1% овоз билан иккинчи беш йиллик муддатга сайланган эди.