Бир кадр билан: Бишкекда кондиционерли бекат пайдо бўлди

139

Бишкек мэрияси Абдрахманов ва Киев кўчаларининг чорраҳасидаги жамоат транспортларининг бекатини реконструкция қилиш ишлари давом этаётганини билдирди. У шаҳарнинг Биринчи май туман ҳокимлиги билан «Бакай банк» ўртасида тузилган шартнома бўйича амалга оширилмоқда.

Муассасадан «Клооп»га билдиришича, ҳозирда бекат павильонининг модулларидан бири қурилиб, кондиционер ўрнатилган. Ундан бошқа яна бир модулини қуриш режалаштирилмоқда.

Бишкекдаги кондиционери бор бекат. Сурат: Мэриянинг матбуот хизмати.

Лойиҳага кўра, бекат ёзда ичида салқинлаштирувчи ва қишда иситиш тизими бор ёпиқ павильон бўлади. Шунингдек, бекатга Wi-Fi, ногиронлар учун пандус, реклама лайт-бокс ва карта-схема, интерактив сенсорли LCD монитор ўрнатилади.

Бундан ташқари, туман ҳокимлиги бекатга «Хавфсиз шаҳар» тизимини ўрнатиб, бир неча метр радиусда бўлаётган ҳаракатдан иборат панорама ва тунда тасвирга олиш имкони бор видео назорат камераларини қўйиш режалаштирилмоқда.