Давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти Бишкекнинг Жал кичик туманидаги «Рахат Лукум» кафесини вақтинчалик ёпди. Бунгача ижтимоий тармоқларда сомсаларни сичқон оралаб юргани олинган видео тарқалган.
Бошқарма маълумотига кўра, кафе озиқ-овқат ва умумий овқатланишнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Жамоатчилик соғликни сақлаш ҳақида»ги қонун асосида ёпилди. Бундан ташқари, қонун бузиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказиб берилди.