Аравон тумани. Сурат: AzattykДисклеймер: Ушбу материалда даҳшатли ҳикоя баён қилинади. Агар бу сизни ноқулай ҳис эттирса, мақолани ўқимаганингиз маъқул.
Ўш вилояти Аравон туманига қарашли Юсупов қишлоғида чақалоқ жасади итлар судраб юрган еридан топилди. Бу ҳақда 29 июнда милициядан «Клооп»га тасдиқлашди.
Маълумотга кўра, Юсупов қишлоғида яшовчи 59 ёшли фуқаро 28 июнь куни Қурбон ҳайити намозига кетаётганида кўчада итлар тўпланиб қолганини пайқаб қолган. Яқинроқ келганида, итлар эркак чақалоқнинг жасадини судраб кетганини кўрган. Эркак жасадни қишлоқ масжидига олиб келиб, милицияга хабар берган.
Тезкор тергов гуруҳи воқеа жойини суриштирди ва гувоҳларни сўроққа олган. Чақалоқ жасадига ташқи экспертиза ўтказилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Ҳозирда тергов амаллари давом этмоқда.