МХДҚ: Жалолободда ноқонуний ишлаган 60 масжид аниқланиб, махсус комиссия тузилди

170

Жалолобод вилояти ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган 60 масжид аниқланиб, уни текшириш бўйича махсус комиссия тузилди. Бу ҳақда 29 июнда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, масжидларнинг қурилишини ва уларни рўйхатга олишнинг ягона қоидасини аниқлаш мақсадида бир қанча давлат идораларидан тузилган махсус комиссия текширган.

Комиссия иши давомида Жалолобод вилоятининг туман ва шаҳарларида Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасидан ва Дин ишлари бўйича давлат комиссиясидан рўйхатдан ўтмаган масжидлар аниқланди.

Рўйхат: Сузоқ — 33, Бозорқўрғон — 2, Новкен — 5, Ақси — 3, Чотқол — 5, Тўқтағул — 1, Тогуз-Торо — 7, Жалолобод — 3, Майлуу-Суу — 1.

Қўмитанинг текширув ишлари натижасида 11 масжид рўйхатдан ўтиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлагани маълум бўлган. «Дин эътиқоди эркинлиги ҳақидаги» қонунга мувофиқ, муассасалараро комиссия сифатида 49 масжидга рўйхатдан ўтказиш масаласини ҳал қилиш бўйича таклифлар берилди.

Қирғизистонда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг, архитектура ва Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасидан розиликсиз ўзбилармонлик билан қурилган масжидлар тегишли қонунбузарлик бўлиб ҳисобланади.

Бундан буён махсус комиссия кейинги масжидларнинг рўйхатга олинишини назоратга олади.