Сўқулуқ туманида зўрланган 11 ёшли боланинг отаси президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, гумондорларга чора кўришни сўради. Унинг айтишича, ишнинг тергови уч марта қисқартирилиб, гумондорлар ҳамон озодликда юрибди. Бу ҳақда боланинг отаси Kaktus.media нашрига айтди.
«Ҳурматли Садир Жапаров! Мен сизга шахсан мурожаат қиляпман. Оиламда фожеа бўлди: биринчидан, боламни қийнаб, зўрлаб, сувга чўктиришди, менинг ҳаётимга суиқасд бўлди, тунда эшикни қулфини бузиб, ҳужжатларни ўғирлаб кетишди. Қаерда бўлса бирор бир “муаммо" бор. Мен кўпдан бери милицияга, прокуратурага мурожаат қиламан. Қаерларга мурожжат қилмадим. Ҳеч қаерда ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилишни имкони йўқ. Ҳамма жойда хўрлашади. Мен нима қилишни билмай қолдим. Бу ерда менинг ўғлимга тинч яшашни имкони йўқ. Бошқа жойга қандай қочиб кетишимни ҳам билмайман», — деди боланинг отаси.
Юрист Индира Саутованинг айтишича, бола 2021 йилнинг мартида икки ўсмир томонидан зўрланган. Саутова жабрланган бола воқеа ҳақида ота-онасига айтолмай, бир ойнинг ичида яна бир неча марта зўрланганини айтади. Унинг айтишича, Сўқулуқ туман ИИБи билан прокуратура ишни жиноят аломатлари йўқ деб асоссиз қисқартириб келади.
Саутова тайинланган суд-тиббий экспертизалар ҳеч нарсани аниқламаганини, сабаби зўрлашдан кейин бир неча ой ўтиб кетганини қўшимча қилди.
«Терговда жиноят аломатлари йўқ деб айтиляпти, сабаби зўравонлик факти бўлган деган суд-тиббий экспертизанинг хулосаси йўқ, нима учун бу болада воқеадан сўнг травмадан кейинги синдром борми деган савол кўтарилмаяпти? Саволлар экспертлар томонидан берилмаган деб ўйлаймиз. Экспертиза болалар бўйича мутахассисларни жалб қилиш билан ўтказилиши керак. Шу сабаб терговда камчиликлар борлигини айтяпмиз, уларни бартараф қилиш керак», — деб билдирди юрист.
Бишкекдаги болаларга ёрдам бериш марказининг рақами: +996773192099 ва +996707079597. Жалолободда ҳам болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.
Зўравонликдан жабрланган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:
- Чуй вилояти, Бишкек, Карасаев кўчаси №73, телефон: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934;
- Ўш вилояти, Ўш, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1, телефон: 03222 62288;
- Талас вилояти, Талас, телефон: 0778 4366775;
- Иссиқкўл вилояти, Қоракўл, Жамансариев кўчаси № 163, телефон: 03922 50405, 03922 50212.