Россия Қирғизистоннинг балиқ ва сут маҳсулотларига қўйган чекловни бекор қилди

139

Росселхознадзор Қирғизистондан Россия ҳудудига сут маҳсулотларини, форель ва форель икрасини олиб киришга қўйилган чекловни бекор қилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Россия томон бу қарорини Қирғизистоннинг ветеринар хизмати билан сўзлашув олиб боргандан кейин чиқарган. Ветхизмат “Евросиё иқтисодий иттифоқининг ветеринар-санитар талабларини бузишларини бартараф қилгани” маълум қилинди.

Росселхознадзор балиқни қайта ишловчи “Нурагрорибпром”, “Дари Природи” ва “Ак-Булак Плюс”, “Ак-Жалга”, “Жайил Милк” ва “Ала-Тоо Сут” сут ишхоналаридан чекловларни олди.

“Росселхознадзор Қирғизистоннинг мазкур ишхоналаридан балиқ ва сут маҳсулотларини Россия ҳудудига етказишни йўлга қўйишга қарор қилди. Росселхознадзор балиқни қайта ишловчи “А2» янги ишхонасига балиқ етказишга рухсат берди. Рус томон билан сўзлашувлар муваффақиятли ва самарали бўлди. Росселхознадзор Қирғизистоннинг юқорида тилга олинган ишхоналаридан вақтинчалик чекловларни бекор қилгани ҳақида расмий тасдиқнома кутилмоқда”, — деб билдиришди Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан.

Қирғиз маҳсулотига қўйилган чекловлар ва бизнесдаги йўқотишлар

Рус томон Қирғизистоннинг агро маҳсулотларига тақиқларни йил бошидан кирита бошлаган. Бу чекловлар агро енгил саноат тармоғида катта йўқотишларга олиб келган — Россия форелни экспорт қилишга вақтинча чеклов киритгани сабаб қирғиз бизнеси 4 млрд сомга яқин зарар кўрган.

Росселхознадзор Қирғизистоннинг форель ва икрасини киритишга вақтинча чекловни февраль ойида киритган. Муассаса икки йилдан бери Қирғизистондан борган форелларда зарарли моддалар меъёридан ортиқ бўлган ҳолат бир неча марта аниқланганини билдиришган.

Кейинчалик апрелда Росселхознадзор Қирғизистондан кирган ҳалол колбасасида чўчқанинг ДНКси билан соя топилганини билдирган. Бу ижтимоий тармоқлардаги қирғиз сегментида қизғин муҳокамага сабаб бўлган.

Россиянинг муассасаси бу гўшт маҳсулотини ишлаб чиқарган “Тойбосс”нинг маҳсулоти эканини айтган. Компаниядан “колбасаларга ҳеч қандай чўчқанинг гўшти қўшилмаслигини ва бирор марта ҳам шариат билан сўйилмаган мол гўштидан фойдаланишмаганини” билдиришган.

Шунингдек, Росселхознадзор Қирғизистондан борган 14,2 тонна маккажўхори уруғидан ГМО аниқлаган.

Муаллиф:Салия Хурова.