20 июнда “Чекит Медиа” фактчекерлар бирлашмасининг асосчиси, журналист Асел Сооронбаева МТРКга жойлашган фейк ва троллар фабрикаси ҳақида суриштирувни эълон қилди.
Унда фейк-фабриканинг ишини президентнинг ахборот сиёсат бўлимининг етакчиси Дайирбек Орунбеков назорат қилиши мумкинлиги айтилади. Орунбеков эса бу суриштирувни “қоралаш” деб атади.
Суриштирув нима ҳақида?
2022 йил охирида МТРКда SMM ва янги медиа бошқармаси тузилган. “Чекит Медиа” аноним манбаларига таяниб, бу ерда “фейк ва троллар фабрикаси борлигини” таъкидлади.
“Бу менинг фикрим эмас, бизга шундай ёзинглар деб топшириқ берилди. Бизда янги бўлим тузилган — ижтимоий тармоқларда МТРКнинг контентини тарғиб қилиш бўйича, мен ўша ерга ўтганман. Аслида КТРК ходимларини муассасада бўлаётган воқеа ҳақида бировга айтишга ҳуқуқи йўқ. Мен сизларга айтишимнинг сабаби телеканалда ўзгаришлар бўлса. Бир куни шу постларимни ўчирсам экан”, — деган аноним манбалардан бири.
Видео материалнинг асл нусхаси “Чекит Медиа”нинг YouTube каналига жойланган:
“Чекит Медиа”даги журналистлар телеканалнинг ходимлари тролл сифатида ишлаётганини ва уларнинг фейк-аккаунтлар билан алоқаси борлигини аниқлашганини таъкидлашди.
Сооронбаеванинг айтишича, МТРКнинг ходимлари ҳам, фейклар ҳам бир вақтда маълум бир мавзу бўйича ўхшаш постларни бўлишади. Постларда бир-бирини белгилаб, лайк босиб, аудиторияси катта гуруҳларга тарқатишади.
Журналистлар МТРКнинг янги медиа бўлимида ишлаганлар «30 минг сомдан 40 минг сомгача” маош олишларини бир неча манбадан тасдиқлашган. 2022 йили МТРКнинг харажати 485 млн сомни тузган — бу кунига солиқдан тушган маблағдан 1 млн сомдан ортиғи каналнинг эҳтиёжига сарфланишини англатади.
“Чекти Медиа”га аноним маълумот берган МТРКнинг собиқ ходими дейилган одам каналдаги медиа бўлимига буюртмалар “президент администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбековдан келиб туради” деб билдирган.
“SMM ва медиа ривожлантириш бўлими деб аташган, аммо номи шундай, ичи фейк-фабрика. Юқоридан кўрсатмалар келиб туради… Дайир Орунбековдан. Ҳозир бу бўлимда кўпроқ ёшлар ишлайди. Кўп нарсага эътибор беришмайди. Нимани айтсанг, шуни қиладиганлар. Ўз фикрини шакллантирмаганлар”, — деган у.
Дайирбек Орунбеков нима деди?
Президент администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков ўзи ҳақида айтилганларни инкор қилиб, МТРКнинг ходимларига раҳбарият “топшириқ, йўналиш беради” деб таъкидлади.
“Бизда сўз эркинлиги бор, ҳар ким фикрини айтади, ёзади, шунда қоралаш, далилсиз айбловларга йўл беришади. Менга нисбатан айтилаётган маълумотларни инкор қиламан. Сабаби “аноним манбалар айтди” дегандан бошқа далилларни кўрсатиб беролмаяпсиз, саволингиз ҳам “халқ айтди” деган даражада бўляпти”, — деб жавоб берган Орунбеков.
МТРКдан SMM ва янги медиа бошқармаси ўтган йилнинг ноябрида тузилганини таъкидлаб, “ходимларнинг фейк-фабрикага алоқаси борми” деган саволга жавоб бермаган. Миллий каналнинг раҳбарияти “расмий саҳифалардан ташқари аккаунтлар учун жавобгар эмаслигини” айтишган.
Видео жойлангандан кейин Орунбеков “Азаттык”қа интервью бериб, материални “қоралаш” деб атади. У суриштирувни “ғийбат даражасида, манипуляция туҳмат қатори қабул қилганини” таъкидлади.
“Бунгача сўз эркинлиги, журналистикадаги этика бўйича ўргатган журналистлар гуруҳи бундай тарафкашликка йўл қўйганини жуда паст даражада баҳо бердим. Иккинчидан, давлат телеканалларининг журналистларини юртимизда бўлаётган яхши ишларни, ўсиш даражасини кўрсатган материалларни бўлишганини булар троллар деб камситишларига йўл беришган. Танқид қилиб, негатив излаб ёки давлатнинг обрўсини туширган маълумотларни чиқарганларга сўз эркинлиги, суриштирувчи журналист деб баҳо бериб, давлатимизда қилинаётган яхши ишларни айтганларни троллар деб камситиш дейиш тўғри эмас”, — деди у.