Кампиробод ишининг фигурантлари терговчининг устидан Бош прокуратурага шикоят қилишди

159

Кампиробод ишининг фигурантлари ИИВнинг тергов гуруҳининг етакчиси Улан Жапеков устидан шикоят қилиб, бош прокуратурага мурожаат қилишди. Бу ҳақда адвокат Чинара Жакупбекова Фейсбук саҳифасида билдирди.

Унинг айтишича, терговчи айбланувчиларни ноқонуний ҳаракатларга мажбурламоқда.

«Айбловчи актнинг нусхаси олингани ҳақида оддий тилхат ўрнига айбловчи актдаги маълумотларни ҳеч кимга тарқатмаслик ҳақида тилхат беришга мажбур қилишмоқда. Улан Жапеков далилларнинг кучи йўқлигини ва айбдор ўйлаб топилганини яшириш учун шундай ишга бормоқда», — деб ёзди у.

Кампиробод иши

2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган.

Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар шу очиқ айтган сўзлари ўзларини қамоққа олишга асос бўлган дейишади.

Фаол, сиёсатчиларни қўлга олинишини бир қанча депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон ҳукуматидан қўлга олинганларнинг барчасини озод қилишга чақирган.

Ишнинг фигурантларини бир қисми ҳамон Бишкекнинг ТИЗО-1да, қолган бир қисми уй қамоғига чиқарилган.