Бишкекнинг Ленин туман милицияси Германияга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, турғунларни алдаб юрган икки гумондорни қўлга олди. Бу ҳақда 13-июнда туман милициясининг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, 2-июнда милицияга бир жабрланувчи мурожаат қилган. У Шота Руставели кўчасидаги офисларнинг бирида ишлаганлар уни «чет давлатга ишга жойлаштиришга ёрдам бераман» деб 10 минг сом олиб, алдаб кетганини айтган.
Ленин туман ИИБи бу бўйича «Фирибгарлик» моддаси жиноий иш қўзғаб, 21 ва 26 ёшли икки кишини қўлга олди. Уларнинг бири суд қарори билан 25-июлгача қамоққа олинди. Иккинчиси эса уй қамоғига чиқди.
Тергов давомида гумондорлар республиканинг жанубига ҳам ноқонуний иш олиб борган бўлим очгани маълум бўлди. Улар тузган икки бўлимда ҳам Германияга ишга юбориш бўйича расмий ҳужжатлар йўқлиги аниқланди.
Милицияга гумондорларнинг жиноий ҳаракатидан жабрланган 130 киши ариза билан мурожаат қилгани айтилди. Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.
Чет давлатларига ишга юборишни ваъда қилиб, алдаб кетган ҳолатлар олдин ҳам бўлган. Ўтган йили ИИВ Буюк Британияга, Европа ва Осиё давлатларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, ёлғон маълумот тарқатганлар борлигини билдирган.
ИИВ ноқонуний миграция уюштиришни тақиқлаш мақсадида турғунлардан ноқонуний ишга юборишни ваъда қилганлар бўлса, (0312) 26-61-70, 26-61-65 рақамига қўнғироқ қилишни ва чет давлатларига ишга жойлаштириш марказига (1899 ёки102 рақамига) мурожаат қилишни сўраган.