Қирғизистонда «трансмиллий катта вебкам-студия тармоғига» нуқта қўйилиб, асосчиси Даниэль Ажиев Ўзбекистонда қўлга олинди. Бу ҳақда 5 июнда МХДҚдан билдиришди.
Маълумотга кўра, вебкам-студиянинг фаол уч аъзоси Э.А. исмли одамнинг аризаси бўйича қўлга олинди. У вебкам-студияда оператор бўлиб ишлаганда администратор унга руҳий босим кўрсатиб, таҳдид йўли билан ундан 2000 доллар талаб қилганини айтган.
Бу маълумот Ажиевга тегишли учта катта студияда тинтув ўтказишга сабаб бўлган. У ердан 30 оператор турли сайтда пул учун интим хизмат кўрсатиш ишини ташкил қилгани аниқланиб, 80 дона компьютер топилган.
«Гуруҳнинг аъзолари Ажиев томонидан чет ўлкада тузилган майдончаларда интим хизмат кўрсатиб, катта даромад олиб турган “моделлар” бўлган қизларни жалб қилишни уюштиришган. Операторлар уч сменада ишлашган, ходимларнинг умумий сони тахминан 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 300га яқин одамни ташкил қилади», — деб билдиришди махсус хизматдан.
МХДҚдан бу бўйича тегишли далиллар олиниб, жиноий гуруҳнинг уч аъзоси Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори билан қамоққа олинганини таъкидлашди.
«Ажиев жавобгарликдан қочиш мақсадида 2023 йилнинг 31 майида Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетгани сабаб қидирув эълон қилинган. У Бирлашган араб амирлигига учишга ҳаракат қилаётганда, МХДҚнинг талаби билан Ўзбекистонда қўлга олиниб, 4 июнда Қирғизистонга ўтказиб берилди», — дейишди махсус хизматдан.
Даниел Ажиев нимаси билан таниқли?
2020 йили Даниэль Ажиев вебкам бизнес билан шуғулланишини айтган. У 2018 йили уйида вебкам студия уюштиргани учун қўлга олинган. Унда Ажиев 30 минг сом жарима тўлаган.
Ажиевга боғлиқ энг баҳсли воқеа 2020 йили коронавирус пандемияси вақтида бўлган. Унда Ажиев «Интернет тармоғи орқали ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлараро низони қўзғатиш» моддаси бўйича қирғизлар ҳақида камситувчи сўзларни айтгани учун қўлга олинган.
Ажиев коронавирусга қарши кураш учун ҳукумат ҳисобига 7 млн сом ўтказганини билдирган. Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг иши ҳақида айтиб, кескин танқид қилишган. Бунга жавоб қатори Ажиев видео ёздириб, «қирғиз халқи, сизлар “конченный далбоёбсизлар”, бутун олти миллионнинг бари!» деган.
Бироқ жамиятда Ажиевни қўлга олинишини унинг шаҳар кенгашининг депутати, парламентнинг собиқ депутати Алиярбек Абжалиевнинг ўғли Темирлан Токобеков номига айтилган сўзлари билан боғлашган.
Абжалиев — собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг қудаси. Унда Ажиев Токобеков учраган йўл ҳалокатини ҳам эслаган. Бу воқеада тўрт одам вафот этган. Ажиев «йўл ҳалокатига Токобеков айбдор» деган.
Ажиев бир неча ой ТИЗОда ётиб, кейин руҳий касалликлар шифохонасига даволанишга юборилган. У ердан 2021 йили чиққан.