Ўшда енгил машина каналга қулаб, уч ўқувчи вафот этди

151
Сурат: Sputnik Қирғизистон

Ўш шаҳрига қарашли Ўзғур қишлоғида 2 июнга ўтар кечаси мактаб ўқувчиси бошқариб кетаётган машина каналга тушиб кетиб, ҳайдовчи ва икки йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБи билдирди.

Маълумотга кўра, 17 ёшли мактаб битирувчиси Honda Fit русумидаги отасининг автомашинасини рухсатсиз ҳайдаб чиққан. Ёнида 15 ёшли икки ўқувчи бўлган. Ҳайдовчи Ўзғур қишлоғининг Тотоев кўчасига келганда машинани бошқаролмай, йўлга яқин жойлашган каналга тушиб кетган.

Машинани бошқарган марҳум — Қорасув туманининг яшовчиси, «Ак-Буура» мактабининг битирувчиси. Машинадаги йўловчилар — Ўзғур қишлоғининг Тотоев кўчасининг яшовчиси, Ўшдаги Алимкулов номидаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, иккинчиси — унинг уйига келган Новқат туманининг 15 ёшли турғуни, мактаб ўқувчиси бўлган.

Ўш шаҳар милицияси ҳозирда текширув ишлари бошланганини маълум қилди.

20 апрелда Сўқулуқ туманининг Отбоши қишлоқ ҳукуматидаги мактаб-лицейнинг ўқувчиларини ташиган автобус йўл ҳалокатига учраган. Унда мактаб автобуси GoBus кичик автобуси билан тўқнашгани айтилган. Касалхонага умумий 27 бола мурожаат қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 майда ҳодисада жароҳатланиб, комада ётган бола ҳушига келганини маълум қилган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева