Парламент фейклар ҳақидаги қонунга ўзгартиришларни инкор қилди

146

Жогорку Кенеш депутатлари 31 майдаги йиғинида «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» (фейклар ҳақидаги қонунни) қонунига таклиф қилинган ўзгартиришларни биринчи ўқишда рад этди.

Ҳозирда қонунга кўра, бирор фуқаро айрим бир веб-сайт унга нисбатан аниқланмаган маълумот тарқатди, деб ҳисобласа, Маданият вазирлигига мурожаат қилишга ҳақли. Кейин муассаса фуқароларнинг аризасини кўриб чиқиб, 24 соат ичида материал ўчирилсин деб талаб қўя олади.

«Бироқ бизда Административ кодекс бор, шу кодексга ва бошқа қонунларга бу қонун анча тескари бўлиб қолди. Энди шу қарши фикрларни бартараф қилиш учун бир гуруҳ депутатлар қонун лойиҳасини чиқарамиз. Ўзгартиришлар қуйидагича: энди вазирликка кимдир мурожаат қилса, вазирлик ариза эгаси билан сайт эгасини чақириб, кимнинг фикри тўғрилигини қараши керак. Агар шикоят қилган одам ҳақ бўлса, унда 24 соат ичида эмас, уч кун давомида сайтдан материални ўчиришга ёки блоклансин, деган қарор чиқиши керак. Аммо сайтнинг эгаси рози бўлмаса шикоят қилса бўлади», — деди ўзгартиришларнинг ташаббусчиларидан бири Дастан Бекешев.

Бекешев фейклар қонунини умуман «бекор қилиш кераклигини, бироқ бундай қилишга ҳеч ким йўл бермаслигини тушуниб турганини» қўшимча қилди.

Қонун лойиҳасини депутатлар Айбек Маткеримов ва Шайлообек Атазов танқид қилди. Маткеримов қонун лойиҳасида «аниқ бўлмаган маълумотни уч кун тарқатишга имкон берилмоқда» деб ҳисоблайди. Атазов депутатлар «чет ўлканинг агенти қонунларини қирғиз жамиятига киритишга» ҳаракат қилишмоқда деб билдирди.

«Қирғиз миллатининг номусини топтаяпсизлар. Қайси орган бугунги кунда номуси топталган сайтни жавобгарликка тортди? […] Келинглар бу қонунни қайта ишлаб, таклифлар бериб, унга блогерларни қўшиб гул қилиб олиб чиқайлик. Бу ерда ҳамкасбимиз Дастан Бекешев маданиятли ишлайли деяпти. […] Биз шу маданиятли бўлиб бир-биримизни обрўйимизни тўккан фейк маълумотларни сайтларга 3-4 кун қўйяпмиз. […] Кейин ёлғон маълумотни кўриб қолиб, унинг оила, қариндошлари, бола-чақаси ўз жонига қасд қилишмоқда. Бу миллатга қарши қонун», — деди Атазов.

Депутатларнинг айримлари қонун лойиҳасига ёлғон маълумот тарқатган блогерларни жавобгарликка тортиш нормасини киритишни таклиф қилди.

Натижада қонун лойиҳасига киритиш таклиф қилинган тузатишларни рад этиш учун 55 депутат овоз берди.

Фейклар ҳақидаги муаммоли қонун

«Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» баҳсли қонунга президент Садир Жапаров 2021 йилнинг 23-августида қўл қўйган. Қонун интернетга ёлғон маълумот тарқалса суднинг қарорисиз фойдаланувчиларнинг шахсини ошкор қилиб, сайтларнинг ишини тўхтатади.

Ўлкада ОАВ ҳақидаги қонун биринчи марта 2022 йилнинг августида Res Publica нашрига қарши қўлланилган. Блоклаш бўйича охирги ҳолат «Азаттык» сайтини блокланиши бўлди. «Азаттык» радиосининг сайти 2022 йилнинг октябрида икки ойга блокланган.

Азаттык» сайтини блоклашга «Учурдагы убакыт» («Азаттык» радиоасига қарашли тузум) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги жиддий тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлган.

Бироқ кейинчалик сайт таҳририят бунга сабаб бўлган видеоматериални ўчирмагунча блокланган бўйича қолиши маълум бўлган.