АҚШ ва Европага қирғиз амалдорлари билан депутатларига виза бермаслик таклифи айтилди

132

Фуқаровий жамият ва ОАВ учун нодавлат ташкилотлар коалицияси Европа давлатлари ва АҚШнинг Қирғизистондаги элчиликларига ва консулликларига мурожаат йўллади. Мурожаатда улар ОАВ ва нотижорий ташкилотларнинг устидан назоратни кучайтирган муаммоли қонун лойиҳасининг ташаббусчиларига, уларнинг оила аъзоларига виза бермасликни ва уларнинг муддатларини яна узайтириб бермасликни сўрашди. Мурожаатни Kaktus.media нашри тарқатди.

Унда президент администрациясининг ҳам, парламентарийларнинг ҳам «қонун чиқариш ташаббуслари ортида Қирғизистоннинг сўнгги вақтда инсоннинг асосий ҳуқуқлари билан эркинликлари чекланиб, демократик муҳитни торайиши сезилаётгани» айтилади.

«Бизнинг давлатни расмий вакиллари расмий сафарлар давомида ҳам, шахсан бўлса ҳам Европа давлатларига ва АҚШга боришаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундан ташқари, кўплаган амалдорларнинг болалари хориждаги олийгоҳларда таҳсил олиб, мунтазам ўша ерда яшайди. Шу сабаб юқорида тилга олинган одамларни "Қирғизистоннинг миллий хавфсизлигига ва халқ манфаатига хавф солган" мамлакатларда бўлиши тўғри эмас, қолаверса хавфли деб ҳисоблаймиз», — дейилади мурожаатда.

Уларнинг фикрича, қирғиз фуқароларигина эмас, чет ўлкалик фуқароларнинг ҳам, сўз, фикр, бирлашиш эркинлиги чеклаган бундай қонун лойиҳасини таклиф қилаётган амалдорларнинг «сизларни юртингизга бориши, бизнес очиб, кўчмас мулк олиб, ўқишга, дам олишга, болаларини ва яқинларини доим яшашига» йўл берилмаслиги керак.

Қирғизистонда охирги вақтларда ҳукумат томонидан ОАВга, сўз эркинлиги ва фуқаровий жамиятга нисбатан босимнинг янги тўлқини кузатилмоқда. Ҳукумат, экспертларнинг фикрича, ОАВ билан нотижорий ташкилотларга қарши курашда давлатга қурол бўладиган қонун лойиҳасини таклиф қилишни давом эттирмоқда.

Президент администрацияси таклиф қилган ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳозир жамоатчилик муҳокамасида. У экспертларнинг фикрида, ОАВнинг ишига аралашиб, изга соладиган Адлия вазирлиги билан бош прокуратурага «асоссиз кенг ваколатларни» беради. «Адилет» ҳуқуқ клиникаси қонун лойиҳасининг ташаббусчилари юристлар билан жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олмаганини айтишмоқда.

Шунингдек, «Нотижорий ва нодавлат ташкилотлар ҳақида» икки қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси босқичида турибди. Унинг бирини президент администрацияси, иккинчиси парламентнинг 33 депутатидан иборат гуруҳ таклиф қилган.

Икки лойиҳа ҳам нодавлат ташкилотларнинг устидан назоратни кучайтиради. Депутатлар таклиф қилаётган қонун лойиҳаси Россиянинг «чет эллик агент» деган маълумотномасининг бир турини киритиб, нотижорий ташкилотлар амалда бажаролмайдиган талабларни қўяди. Экспертлар қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқларини бузади деган хулосага келишган.