Ўзган: Ўқувчилар катта синфдагилар томонидан калтаклангани сабабли ўқитувчиларга огоҳлантириш берилди

126

Ўш вилоятининг Ўзган туманида ўқувчилар ўзидан катта синф болалари томонидан калтаклангани билан боғлиқ бир неча ўқитувчига огоҳлантириш берилди. Бу ҳақда 21 майда Таълим вазирлиги хабар берди.

19 майда ижтимоий тармоқларда Ўзган тумани Жээренчи қишлоғидаги №11 Жумакадир Мойдунов номидаги мактабнинг ўқувчилари катта синф болалари томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди. Унда катта болалар кичикларни қаторга тизиб, тиз чўктиртириб, кейин ўрнидан тургизиб, бетга шапалоқ уриб, тепкилашган.

Таълим вазирлиги 21 майда бўлиб ўтган воқеага изоҳ бериб, Ўзган туманида жойлашган Мойдунов номли ўрта мактаби ўқувчилари муштлашганини тасдиқлаган.

Вазирликдан воқеа 17 майда «тутзорда дарсдан ташқари вақтида» бўлганини билдиришган. Унда «ўқувчилар ўртасидаги можаро» видеога ёзиб олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқалгани айтилган.

Шу муносабат билан Ўзган туман таълим бўлими томонидан ташкил этилган комиссия ва ота-оналар билан биргаликда бир неча ўқитувчиларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан чоралар кўрилган.

Унга кўра, мактабда тарбиявий ишлар етарли даражада йўлга қўйилмагани учун директор ўринбосарига танбеҳ, ижтимоий ўқитувчиси ва 8-синф раҳбарларига эса огоҳлантириш жазоси берилди.