Президент Садир Жапаров 18 майда Циан шаҳрида давлат ташрифи давомида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда президент администрациясидан билдиришди.
Жапаров билан Си Цзиньпин икки томонлама ҳамкорлик масалаларини, ““Хитой – Марказий Осиё” саммитининг кун тартибини ва турли тармоқлардаги биргаликдаги лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Жапаров Хитой Қирғизистоннинг асосий савдо ва инвестициявий ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.
“Бугунги кунда қирғиз-хитой муносабатлари энг юқори даражада эканини фахр билан таъкидлайман. Икки давлат ўртасида ҳеч қандай сиёсий келишмовчиликлар, ҳал бўлмаган масалалар йўқ. Биз бир-биримизга энг муҳим, жуда аҳамиятли масалалар бўйича ёрдам берамиз. Сиёсий ўзаро ишончнинг юқори даражаси давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга ва такомиллаштиришга қулай имконият беради”, — деб билдирди Жапаров.
Давлат раҳбарлари “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини ҳам муҳокама қилишди.
Сафар давомида томонлар бир қанча икки томонлама ҳужжатларни имзолашди:
- Маданият вазирлиги билан Хитой давлат кенгашининг Пресс-канселярияси ўртасидаги ОАВ бўйича ҳамкорлик ҳақидаги меморандум;
- Қирғиз миллий “Кабар” ахборот агентлиги билан Хитойнинг чет тильдаги адабиётларни чоп қилиш ва тарқатиш бўйича бошқармаси ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ҳақидаги келишув;
- МТРК билан Хитой медиа гуруҳи ўртасидаги ўзаро тушуниш ҳақидаги меморандум;
- “China Power International Development Limited” компанияси билан Иссиқкўл вилоятида 1000 мегаватлик қуёш электр станциясини қуриш ҳақида инвестициявий келишув;
- Энергетика вазирлиги билан “ТВEА” компанияси ўртасидаги Қирғизистоннинг Хитойга электр энергиясини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш режаси ҳақидаги келишув;
- Ўш шаҳрининг мэрияси билан “Hunan Junxin Environmental Protection Co., Ltd.» компанияси ўртасида чиқиндиларни ёқувчи завод қуриш лойиҳаси бўйича ўзаро тушуниш ҳақидаги меморандум;
- “ТНК Шумкар” ОҲЖ билан “Xian Yuanchao” компанияси ўртасида Қирғизистонда SHACMAN сериясидаги оғир юк ташувчи ва махсус йўналишдаги автомашиналарни ишлаб чиқариш бўйича завод тузиш келишуви.
Жапаров Хитой бошчиси Қирғизистонга расмий сафар билан келишга таклиф қилди.
Хитой: ОАВнинг ишини чеклаш
ОАВ соҳасида қандай ҳужжатлар экани ҳозирча номаълум, аммо Хитойда сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари бўйича катта муаммолар борлиги маълум.
Дунёдаги “Матбуот эркинлигининг индекси”га кўра, Хитой 180 мамлакат орасида 179-ўринда, Қирғизистон эса — 122-ўринда туради.
Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Хитойда 2022 йили репрессияларни қатъийлаштиришнинг белгиси билан ўтганини билдирган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, “Си Цзиньпин қадимдан келаётган урфни бузиб, Хитой коммунистик партиясининг Марказий қўмитаси бош котиби хизматини учинчи муддатини таъминлаб, Мао Сзедун давридан кейинги энг таъсирли лидерга айланди”.
“Хитойдаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши халқаро халқаро даражагача эътиборни тортди. Саккиз давлат 2022 йилдаги Пекин қишки олимпиадаси бўйича дипломатик бойкотга қатнашди. Июнда АҚШда уйғурларни мажбурлаб ишлатишни олдини олиш ҳақидаги қонун кучга кирган, бу Шинжонда мажбурлаб ишлатиш билан ишлаб чиқарилган товарларнинг барига презумсия ва тақиқ киритган. Август ойида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ олий комиссарининг баёноти эълон қилинган, унда Шинжондаги қонунбузарликлар “инсониятга қарши жиноятга тенг бўлиши мумкин” деган хулоса чиқарилган”, — деб билдиришган ҳуқуқ ҳимоячилари.
HRW ўзининг ҳар йиллик ҳисоботида Хитой ҳукуматини 2019 йили дунё бўйича инсон ҳуқуқи ва сўз эркинлигини энг асосий бузувчиси деб атаган. У турли давлатларни “бутун келажакни ҳимоя қилиш” ва “Хитойнинг халқаро танилган инсон ҳуқуқлари тизимини узиш ҳаракатларига қарши туриш” учун куч-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирган.
HRWнинг маълумотига кўра, Хитойда “жамоатчиликни қатъий назорат қилишга” йўналтирилган “масштабли текширув тизими” тузилган.
Ташкилотнинг ижрочи директори Кеннет Рот Пекин одамларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ва назорат қилиш учун кучли технологиялардан фойдаланиш кераклигини билдирган: мажбурлаб ДНК анализларини йиғиш, Big Data анализи — сунъий интеллект ёрдами орқали барча “рақамли” излари ва унинг ижтимоий тармоқларидаги ҳаракатлари, кузатув камераларидан олинган маълумотлар йиғилади.
“Бу ҳаракатлардан мақсад — бошқача фикрлашда узоқ бўлган жамият тузиш”, — деди Рот.
Ҳаммуаллиф: Аделя Жуманалиева.