Талас: МХДҚ собиқ мэр ва вилоятнинг собиқ раҳбарини ҳибсга олди

164

18 май куни МХДҚ томонидан Талас вилоятида бир қатор собиқ ва амалдаги амалдорлар ушланиб, вақтинчалик ҳибсга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан “Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, деб хабар қилди Давлат қўмитасининг матбуот хизмати.

Қайд этилишича, қўлга олинганлар Талас шаҳрида тикувчилик корхонаси қуриш бўйича қасддан фойда келтирмайдиган шартнома тузиб, «Ника KG» қурилиш компаниясининг ҳисоб рақамига 25 миллион сомни ноқонуний ўтказиб берган. МХДҚ мансабдор шахслар бу суммадан «откат» олганликда гумон қилмоқда.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини қиёсий таҳлил қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Архитектура, қурилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш давлат агентлигидан малакали мутахассисларни жалб қилди. Натижада қурилишнинг дастлабки босқичида амалда бажарилган ишлар лойиҳасидан 7 миллион сомдан ортиқ оғишлар аниқланди», дейилади хавфсизлик хизмати хабарида.

Ҳибсга олинганлар орасида:

  • президентнинг Талас вилоятидаги собиқ вакили Н.Б.Н.;
  • Талас шаҳрининг собиқ мэри Ш.А.А.;
  • Талас вилояти ривожлантириш жамғармаси директори Т.Э.Т.;
  • Талас вилоят қурилиш ва муҳандислик инфратузилмаси бошқармаси собиқ бошлиғи С.С.О.;

«Ника KG» МЧЖ вакили А.у.А.

Муаллиф: Аделя Жуманалиева