Жогорку Кенеш депутати Марлен Маматалиев электромобилларга, катализатори ва ОСАГО суғурта полисига эга машиналарга «яшил рақамлар» киритувчи қонун лойиҳасини таклиф қилди. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун парламент сайтига қўйилди.
Депутат «яшил рақамлар» эгаларига йўл қоидасини бузган вақтда жарималар ва транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олишда солиқлар миқдорини 50%гача камайтиришни таклиф қилишмоқда.
Депутат қуйидаги имтиёзларни ҳам таклиф қилмоқда:
- Кўчар мулкка солиқни камайтириш;
- транспорт воситаларини олд ойналарини, олд эшикларини қорайтиришга рухсат бериш учун меъёрларни камайтириш;
- ҳақ тўланувчи муниципал автопаркларда машина тўхташ жойларини хизмат кўрсатиши учун ҳақ тўлашни камайтириш.
Қонун лойиҳасининг маълумотномасида қонунни амалга ошириш ўлкадаги экологик вазиятга ижобий таъсир қилиши ва электромобилларни ишлаб чиқаришни ва сотишни ривожлантиришга ёрдам бериши, бу ўлка иқтисодини ривожлантиришга ёрдам бериши айтилди.
Бундан ташқари, Маматалиев ҳужжатнинг технологик афзалликлари ҳам бор деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, электромобиллардан фойдаланиш электр мой қуювчи бекатларнинг инфраструктурасини кенгайтиришга ва аккумулятор технологияни ривожлантиришга олиб келади.
«Яшил рақамлардан фойдаланиш бундай технологияларни ва инфраструктурани ривожлантиришга туртки берувчи фактор бўла олади», — дейилади ҳужжатнинг маълумотномасида.
Депутат шу қонун лойиҳаси билан «Яшил техник паспортларни» ҳам киритишни таклиф қилмоқда. Бу ҳужжат кўчмас мулкнинг техник характери билан сифати асосида экология эффективлигини баҳолаш бўйича бериб турилади.
«Яшил техник паспорт» турар-жой учун имтиёзлар олишга имкон беради. Бу қандай енгилликлар бўлишини вазирлар маҳкамаси белгилайди.