Ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиев адвокат ёллаб, видеоалоқа орқали ўз иши бўйича судга қатнашмоқчи эканини билдирди. Бу ҳақда у жамоат арбоби Кадирали Кошалиевга берган интервьюсида айтди.
Бакиев ёллаган адвокати Қирғизистонга келиб, ишнинг материаллари билан танишишни истайди. Унинг айтишича, бу адолат учун керак.
«Мени эшитишим бўйича, менга иқтисодий, бирор бир жиноий иш йўқ. Мени, биринчи Оқ уй олдида ҳалок бўлган болаларнинг, шу асосида судлашяпти. Бир мисол айтайин, биз Лондон судига қатнашганимиз шундан. Лондон судига кимдир бизнинг устимиздан ариза ёзиб, шундай буюртма қотилликка алоқаси бор деб, видеоалоқа орқали онлайн қатнашдик, судда ютиб чиқдик. Мен, мендан кейин ўғлим Марат қатнашди. Ариза ёзганга эса жарима солшди[...] Мен айтяпман, шундай ўтказайлик процессни, мен шу ердан туриб қатнашайин, очиқ суд жараёни бўлсин, Қирғзистонда судьялар, прокурорлар бошқалар, қатнашмоқчи бўлганлар ҳаммаси турсин, мен қатнашайин», — деди собиқ президент.
Бакиевнинг айтишича, унга нисбатан қўзғалган жиноят ишини текширишда хатога йўл қўйилган.
«Мени айблаш бўйича катта хато қилинган, Жиноят кодексининг бир неча моддаларини бузиш билан бўлган. Шунга қарамай, ишни судга ўтказиб, судлашди. Биров келиб сўрамади, қандай бўлди 7 апрель деб. [...] Мендан адвокат бўлмади. Ўзларини адвокат тайинлаб, ҳаммасини ўзлари ҳал қилиб, ўзлари ўйлаб дегандай қарор чиқариб қўйган. Бу қизиқ прецедент бўляпти-да», — деди у.
Курманбек Бакиев — Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган иккинчи президенти. 2010 йилдаги апрель воқеаларидан кейин оиласи билан Беларусга қочган, бу ерда бошпана олиб, ҳозирда ўша ерда яшайди.
Суд Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган, унинг 25 йилини кучайтирилган тартибдаги аҳлоқ тузатиш қамоғида ўтказиши керак. Аммо қирғиз ҳукуматининг ўлкага экстрадициялаш ҳаракати самарали бўлмаган.