10 майда Бишкек шаҳар кенгашининг «Социал-Демократтар» партияси Абубакир Изибаев номидаги давлат циркининг ҳолати бўйича бош прокурор Курманкул Зулушев билан маданият вазири Алтинбек Максутовга маълумот йўллади.
Партиянинг аъзолари улардан муассасани текширишни, циркка лавозимига мос келмаган етакчи тайинлашни ва бу ерда ишлаганларга шароит яратиб беришни талаб қилишди.
«Давлат циркидаги вазиятга бутун республика, қолаверса бизнинг партия ҳам гувоҳ бўлди. Ходимларнинг айтишича, муассаса кунига 1,5 миллион сомдан кам бўлмаган даромад топади. Аммо бу ердаги доимий коррупция схема сабаб цирк яроқсиз ҳолга келган. Ходимларнинг айтишича, бинода казино ҳам бўлган экан, буни маданият вазири ҳам кўрибди», — деб билдиришди партиядан.
Билдирувда циркдаги «ачинарли ҳолат раҳбариятни ўз ишига эътиборсизлигини кўрсатмоқда» деб айтилади.
«Агар раҳбарият таъмирни моддий ҳолат билан тушунтиришга ҳаракат қилса, унда кир, тартибсиз, ходимларга, жониворларга тузилган чидаб бўлмас шароитларни ҳеч қандай тушунтириш ва оқлаш мумкин эмас», — деб таъкидлашди партиядан.
Шунингдек, билдирувда циркнинг раҳбарияти муаммоларни айтган Асланайим Ашировани «ногирон» деб, яна бир ходим Айбек Момуновни бинога киритмаётгани айтилади.
«Дунёга танилган, обрўли халқаро Монте-Карло цирк фестивалида ўлкага кумуш соврин олиб келган ягона цирк артисти, халқ артисти Манатбек Эшимбековга нисбатан муомала, масхара ҳаммасидан ошиб тушди», — деб билдиришди партиядан.
Қирғиз циркидаги можаро
10 апрелда давлат циркининг артисти Асланайим Аширова муассасадаги жониворлар қаровсиз қолганини айтган.
У жониворлар «циркнинг ҳовлисида доим қаровсиз юриб, бу ердан ўтган ходимлар билан артистларга ҳужум қилиши мумкинлигини» билдирган. Бундан ташқари, Аширова бунгача циркнинг директори муассасанинг ҳовлисида кўпкарига чиқадиган ўзига тегишли отларни боқтирганини билдирган. Мазкур маълумотни циркнинг собиқ бадиий раҳбари, гимнаст ва ёйчи Аида Акматова ҳам тасдиқлаган.
Циркнинг директори Фархад Бекманбетов муассасанинг жониворлари қаровсиз, оч қолмоқда деган маълумотни инкор қилган. У Ашировани «провокатор» деб атаган.
Кўп ўтмай циркдаги муҳокама фонида депутат Жанар Акаев Қирғизистондаги «ҳайвонот боғларини ёпишни ва жониворларни циркдаги ўйинларга иштирок этишини тақиқлашни» таклиф қилган. Аммо парламент унинг лойиҳасини «муҳим эмас» деган сабаб билан рад этган.