Президент Садир Жапаров 7 майда катта делегация билан бирга расмий сафар билан Россияга учиб кетди. Бу ҳақда унинг матбуот хизматидан билдиришди.
«Сафар давомида Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама музокаралари кутилмоқда. Давлат раҳбарлари икки томонлама ва кўп тармоқли кун тартибидаги муҳим масалаларни, ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келажагини муҳокама қилишади», — деб ёзилади билдирувда.
Бундан ташқари давлат раҳбари расмийлар билан учрашиб, 9 майда Москвадаги Ғалаба парадига бориши таъкидланди.
- Жапаров билан кетган делегациянинг таркиби:
- Адилбек Касималиев — вазирлар маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари;
- Жээнбек Кулубаев — ташқи ишлар вазири;
- Муратбек Азимбакиев — Президент администрациясининг ташқи сиёсат бўлими бошчиси;
- Марат Иманкулов — Хавфсизлик кенгаши котиби;
- Гулнара-Клара Самат — Қирғизистоннинг Россиядаги махсус ва мухтор вакили;
- Улан Ниязбеков — ички ишлар вазири;
- Аскарбек Жанибеков — қишлоқ хўжалиги вазири;
- Тилек Текебаев — транспорт ва коммуникациялар вазири;
- Данияр Амангелдиев — иқтисод ва савдо вазири;
- Кудайберген Базарбаев — меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири;
- Таалайбек Ибраев — энергетика вазири;
- Нурдан Орунтаев — Бишкек шаҳар вице-мэри.
Бунгача Путиннинг таклифи билан Садир Жапаровни Россияга бориши маълум бўлган. У 9 майда Москвада ўтувчи парадга қатнашадиган бошқа давлатнинг ягона вакили бўлиши кутилмоқда.
Бироқ кейинчалик Путин Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Рахмонни ҳам парадга чақиргани маълум қилинди.
Аммо Рахмоннинг матбуот хизмати етакчиси Абдуфаттох Шарифзода уни Москвага бориш бормаслиги ҳозирча номаълум эканини айтган.