«Мисли кўрилмаган босим». Медиа ҳамжамият «Азаттиқ»нинг ёпилиши бўйича ҳукуматга мурожаат қилди

111

Қирғизистондаги медиа жамоатчилик ҳукуматни «Азаттиқ»қа бўлган босимни тўхтатишга чақирди. Бу мурожаат «Азаттиқ»нинг ОАВ сифатида ишини тўхтатиш бўйича суднинг қарорига боғлиқ қилинди.

Билдирувда суд ҳукми Конституцияга, қонунларга ва давлатнинг ўй-фикрини билдириш, маълумот олиш эркинлиги бўйича халқаро мажбуриятларига қарши келиши айтилади.

«“Азаттиқ Медиа”ни биргина кўрсатувида урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, миллий, диний қадриятларни, бошқа халқлар ва миллатлардан нафратланишга тарғиб қилишда айблаш ҳаракати ақлга сиғмаган кўриниш. Урушга тарғиб қилиш, қуролли можарони  бошлаш учун ғояларни ва кўз қарашларни атайлаб, тизимли равишда тарғиб қилиш бўлиб саналади. Бошқа халқларга ва миллатларга сабрсизлик зўравонликка, таҳқирлашга даъватлар билан шартланган ёки бирор бир миллатнинг халқни бошқалардан ўзгачаликлари ҳақидаги маълумотни тарқатиш билан йўғрилиши керак. Аммо бу маълумотни “Азаттиқ Медиа” таҳририяти тарқатган эмас», — деб айтишди мурожаатдагилар.

Медиа жамоатчилик «давлат идораларини нашрни ёпиш ҳаракати, миллий манфаатлар томондан қараганда зарарли ҳаракат» эканини таъкидлашди. Шунингдек, «Азаттиқ» 30 йилдан ортиқ тарихида «бундай босимга биринчи марта дуч келаётганини» қўшимча қилишди.

«Қирғизистонда “Азаттиқ”нинг ёпилиши ҳолсиз демократиямизни жуда муҳим активдан маҳрум қилмоқда, бу медиа давлатни бошқарганларнинг жавобгарлигини ошириб, лавозим ваколатларидан фойдаланишга йўл бермаслик мақсадида 30 йилдан бери коррупция ҳақида журналистик суриштирувларни, ижтимоий томондан муҳим репортажларни ёритиб келган Қирғизистондаги муҳим ахборот воситаларидан бири бўлган», — дейишди ҳукуматга мурожаат қилганлар.

Медиа ташкилотлар ҳукуматни «Азаттиқ»қа нисбатан қилинаётган «мисли кўрилмаган босим» тўхтатишга, сайтнинг ишини жонлантиришга, жиноий таъқибни тўхтатишга ва банк ҳисобига қўйилган ҳибсни бекор қилишга чақирди.

«Азаттиқ»ни ёпиш ҳаракати

«Азаттиқ» радиосининг ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш бўйича охирги суд 27 апрелда бўлди. Суд Маданият вазирлигининг нашрга қарши даъвосини қаноатлантирди.

Судьяларнинг айтишича, қарор бўйича Бишкек шаҳар судига мурожаат қилса бўлади.

“Азаттиқ”нинг адвокати Тимур Султанов “Клооп”га берган интервьюсида суднинг қароридан норозилигини ва апелляция аризаси тайёрлашини билдирди.

“Азаттиқ”қа қарши даъво аризасига “Настоящее время. Азия” кўрсатувининг 2022 йилнинг 16 сентябридаги “Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги кучли тўқнашув” номли қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро ҳақидаги видеоматериал сабаб бўлган. Бу кўрсатув “Азаттиқ” сайтини номаълум муддатга блоклашга асос бўлган.

2023 йилнинг январида Маданият вазирлиги “Азаттиқ Медиа”ни оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан судга мурожаат қилган.

“Азаттиқ Медиа”нинг ҳаракати, ариза эгаларининг фикрича, “Оммавий ахборот воситалари ҳақида”ги қонуннинг 23-моддасини “Урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, миллий, диний ўзгачаликларни ва бошқа халқларни ва миллатлардан нафратланишга ўргатишни тақиқлайди” деган талабларга қарши келади.