Ногирон аёлларга нисбатан зўравонлик деярли ўзига хос — зўравонликдан қочишга ер йўқ

121
Иллюстрация: Алина Печенкина

Материалнинг асл нусхаси Қирғизистонда инклюзив жамиятни тарғиб қилиш бўйича InKoom лойиҳасининг сайтида берилди.

Гулмира Казакунова – 2007 йили Қоракўлда тузилган «Тенглик» ногиронлар иттифоқининг асосчиси ва етакчиси. 2019 йилдан бошлаб ташкилот миллий даражада ишлай бошлади.

Ҳаёт «олдин» ва «кейин» бўлиб бўлинади

Казакунова жароҳатланиб, 19 ёшида ногирон бўлиб қолган. Фожеа натижасида у юролмай қолган.

«Янги ҳаётга мослашиш қийин бўлди. Мен туриб, юриб кетаман деб ўйлагандим. Аммо бу узоқ йиллар давом этди. Икки йилдан кейин ҳасса билан юра бошладим. Соғлигимни тиклаб, ўқишни давом эттирдим. Бироқ иккинчи марта шол бўлиб, ўрнимдан туролмай қолдим. Кўп йиллардан бери ногиронлар аравачасидан фойдаланаман», — дейди Гулмира.

Казакунова, вояга етган чоғида ногирон бўлса, ҳаёт «олдин» ва «кейин» бўлиб бўлинади, дейди.

«Мен ўзимни ёлғиз шундай бўлгандай ҳис қилдим. Кейин мен ҳасса билан юрган ва ўзининг ташкилоти бўлган Асипа Мусаева билан танишиб қолдим. У Қирғизистоннинг ногиронлар ассоциациясининг президенти. Менинг ҳаракатим у билан танишгандан кейин бошланди. Аммо мен тез орада одамларга ёрдам бера бошламадим, сотқинлик ва кўнгилдан қолиш йиллари бўлди» — деб хотиралари билан бўлишди Гулмира.

Ҳозир унинг ташкилоти тўрт йўналишда ишлайди — ногиронларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш, алоҳида эътиборга муҳтож одамларнинг ҳуқуқлари бўйича қонунларни бажарилишини мониторинг қилиш, ногиронларни ўзига-ўзи хизмат қилиш машқларига ўргатувчи мустақил яшаш маркази ва зўравонликка учраган имконияти чекланган аёллар билан ишлаш.


«Биз уларни зўравонликни қандай олдини олишга, ўзини олиб юриш, ўзини ўзи ҳурмат қилиш туйғусини оширишга ўргатамиз».


Имконияти чекланган аёлларга нисбатан зўравонлик факторларидан бири бўлиб, уларнинг иқтисодий қарамлиги ҳисобланади. Биз уларни иқтисодий томондан мустақил бўлишга ўргатамиз. Бунинг учун биз қисқа муддатли ҳунар курсларини ташкил қиламиз, унда маникюр устаси, визажист, компьютер ишларини ўргатамиз. СММ, копирайтинг, видео ва аудио монтаж каби касбларга ўқитамиз. Рус тили, инглиз тили курсларини ўтказамиз», – дейди Казакунова.

Гулмиранинг айтишича, зўравонликдан жабрланганлар билан ишлаш жуда оғир, масалан зўравонликка учраган алоҳида эътиборга муҳтож одамлар бўйича статистика бўлмаган. Ҳозир ҳуқуқ ҳимоячилари ногирон одамлар бўйича алоҳида статистикани йиғишга эришди.


«Имконияти чекланган аёлларга нисбатан зўравонлик деярлик спецификали. Соғлом аёл агар уйдан кетиб, мустақил ҳаёт бошлай олса, аксинча ногирон аёллар оилага қарам ҳисобланади. Улар жисмонан етишса ҳам, уйни ижарага олиш жуда қийин бўлади.


Пули бўлса ҳам ногирон аёлларга уйни ижарага беришни исташмайди. Қолаверса, касби бўлмаса бир пенсия ёки ёрдам пул билан яшаш жуда қийин», – деб вазиятни тушинтирди Гулмира.

Казакунова зўравонликка учраган имконияти чекланган аёллар кўпроқ чорасиз ҳолда қолишади, деб тушунтирди.

«Ногирон қиз – уни оилада калтаклаб, масхара қилишади. Биз уни эвакуация қилишни истадик. Аммо савол туғилади: мақул, биз уни олиб, у билан иш олиб бордик. Кейин у қаерга қайтади? Ўша оилагами? У кетиб, уят бўлгандан кейин унга қандай муносабатда бўлишади? Ёки ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган. У қаерга боради? Унинг ўз уйи йўқ. Ҳозир бизнинг шелтерда 30 ёшгача бўлган учта ёш қиз бор. Мен уларни энди қаерга олиб боришни билмайман. Чорасиз вазиятлар кўп. Мен ўйланаман, бу қиз нима қилиши керак? Уйда ҳаётини давом эттирадими? У яшагиси келмаган ҳолатда», – дейди ҳуқуқ ҳимоя қилувчи аёл.

Бундан ташқари, Казакунова ногирон аёллар учун инклюзив шелтерлар йўқлигини таъкидлади.

«Аёллар учун ҳозирги шелтерлар имконияти чекланган аёллар учун мослаштирилмаган. Балки, улар бирор бир юридик ва психологик ёрдам кўрсатишади, аммо яшаш учун мослаштирилган эмас. Ногирон аёллар бу ерда яшай олишмайди», — деб қўшимча қилди Гулмира.