Новқат шаҳрининг мэри Улан Турганбаев соғлиғи сабабли ўз истагига кўра хизматдан кетди. Бу ҳақда 18-апрелда «Клооп»га Новқат туман администрациясидан билдиришди.
Турганбаев Новқат шаҳар раҳбарлигига 2022-йили 3-февралда тайинланган. У «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан гумонланиб қўлга олинган Жоомарт Нурдиновнинг ўрнига келган.
Турганбаев мэрлик хизматига тайинлангунга қадар Тонг туманига қарашли Кун-Чигиш қишлоқ ҳукуматининг бошчиси бўлиб ишлаган.
У Жалолобод вилоятининг экс-прокурори Айбек Турганбаевнинг акаси экани маълум.
Муаллиф: Бекмирза Урустамов