МХДҚ Forester компаниясининг директорини коррупция гумони билан қўлга олди

141

МХДҚнинг ходимлари 18-апрелда Forester компаниясининг директори Александр Череповни қўлга олди. Бу ҳақда МХДҚга таяниб, «Азаттык» ёзди.

Давлат қўмитасининг маълумотига кўра, Черепов билан бирга Давлат солиқ хизматиинг ҳам 10 инспектори коррупция гумони билан қўлга олинган. Черепов МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган. Махсус хизмат Forester компаниясида тинтув ҳам ўтказган. «Кактус медиа»нинг маълумотига кўра, ҳозирда компаниянинг фаолияти тўхтатилиб, эшигига муҳр босилди. Нашр шахсий манбаларига таяниб, коррупция иши бўйича етказилган зарар 200 млн сом деб ўлчанаётганини ҳам қўшимча қилди.

Бир кун аввал, 17-апрелда МХДҚ бизнес билан яширин келишувга борганликда гумонланган 10 солиқ ходими қўлга олинганини билдирган. МХДҚдан улар 100 млн сомдан ортиқ суммада тўланувчи солиқнинг ўлчовини атайлаб камайтиришганини маълум қилишган. Қўлга олинганларнинг бари қамоққа олинган.

Forester Қирғизистоннинг бозоридаги йирик дистрибьютор компанияларидан бири, у 1997-йили тузилган. Компания алкогол ичимликлари, шарбатлари, қандолат ҳамда консерва маҳсулотларини, шунингдек ювиб-тозалаш воситаларини олиб келади.

Қирғизистонда йирик компанияларнинг директорларини тинтув ва қўлга олиш биринчи марта бўлаётгани йўқ. 2022 йилнинг августида МХДҚ «Умут ва Ко» компаниясининг асосчиларидан бири Журат Абдуллаевни ўқ дори, қурол-яроқ ҳамда портловчи моддаларни ноқонуний сақлашда гумонланиб қўлга олган.

Тадбиркорнинг уйи ва ишлаган еридан катта сондаги қурол-яроқ, портловчи моддалар, шунингдек пулемёти бор зирҳли машина топилган.

МХДҚдан Абдуллаевнинг иш кабинетидан турли калибрдаги қурол-яроқлар ҳамда вазни 2,03 граммни тузган гиёҳванд ҳам топилганини билдиришган. Шунингдек 822 млн сомга яқин пул олинган. Шундан кейин Абдуллаев айбдор деб топилиб, қурол-яроқлар ҳамда 800 млн сомдан ортиқ маблағ давлат ҳисобига ўтган.

2023 йилнинг апрелида ИИВ «Аю» компаниясини тинтувга олган. Унда компаниянинг заводидан 260 тоннадан ортиқ ноқонуний сотуваги спирт ҳамда акциз маркаси сохталаштирилган 13 минг бутулка ароқ топилган.

ИИВдан компаниянинг ҳам 118 манзилида тинтув ўтказилиб, у ерлардан ҳам ишбўйича гумонланувчилар қўлга олинганини қўшимча қилишган.

Тинтувга қадар президент Садир Жапаров «Аю» компаниясини миллионлаган солиқларни тўкмай, акцизларни сохталаштириб, спирт контрабандаси билан қўлга олинган деб айблаган.

У шунингдек ҳукумат «Аю» компаниясининг спирт ва ароқ чиқарган заводи мусодара қилинганини, улар давлатнинг қарамоғига ўтишини билдирган. Унинг айтишича, бу қонун доирасида ва «қустириш» дейилган нарсанинг доирасида бўлган.