Қирғизистонда Рамазон Ҳайити 21 апрелда нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасидан билдиришди.
Шу билан бирга, ҳозирда муфтиятдан белгиланган кун ойнинг чиқишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин эканини айтишди.
Рамазон ҳайити — мусулмонларнинг диний байрами. У муборак Рамазон ойи тугаганда нишонланади. Ҳар йили мамлакатнинг майдонларида Ҳайит намозлари ўқилади.