Жалолобод: Ноқонуний ишлаган мадраса аниқланиб, жарима солинди

130

Жалолобод шаҳрида ноқонуний фаолият олиб борган мадраса аниқланиб, жаримага тортилди. Бу ҳақда 18 апрелда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, милиция ходимлари ноқонуний ишлаган мадрасани аниқлаб, текширув бошланган. Тергов ишлари натижасида, милиция ходимлари уйида «Илим-Хумар» номли ўқув марказининг рухсат қоғозлари бўлмаган ҳолда ишлатаётган фуқарони аниқлашган.

Унга «Диний эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақидаги қонунларни бузиш» моддасининг асосида 5 500 сом жарима солинди.

11 мартда айни вилоятнинг Сузоқ туманида ноқонуний ишлаётган мадраса аниқланган. Унга ҳам 5500 сом миқдорида жарима солинган.

Муаллифлар: Нураида Рахманова, Айгерим Истамаматова