БМТ Жалолободнинг турғуни 11 йил аввал ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қийноққа олинганини тасдиқлади

152
Иллюстритив сурат.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Жалолобод шаҳрининг турғуни, қўшиқчи Белек Курманбеков 11 йил олдин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қийноққа учраганини тасдиқлади. Бу ҳақда 14 апрелда «Справедливост» ташкилотидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Курманбеков 2012 йили «қотилликда» гумонланиб қўлга олинган. Қўлга олиш вақтида унинг уйига 15 милиция ходими келиб, қаттиқ калтаклаб, ҳушини йўқотган бўйича олиб кетишган.

«Гувоҳларнинг айтишича, орага тушган қариндошлари, уларнинг орасида иккинчи гуруҳ ногирони бўлган онаси, холаси ва аёли ҳам калтакланган. Ходимлар Белекнинг аёлини «сочини қириб, турмага қамаб, навбат билан зўрлаймиз» деб қўрқитиб, воқеага алоқадор деб айблашган. Белекнинг аёлини кўз олдида бошига қоп кийдириб қийнашган», — деб билдиришди ташкилотдан.

Эртаси куни Курманбековнинг укасини Ахси туман ИИБига олиб бориб, милиция «бебошлик асосида маҳаллий турғунни ўлдиришда» айблашган. Ташкилотдан сўроқ вақтида терговчилар «айбини тан олиши учун Курманбековни қийнаган» деб таъкидлашди.

Кейин Курманбеков 13 йилга кесилган. Олти йил қамоқда ётиб, кейин амнистия билан озод қилинган.

«Курманбековнинг қийноққа учраганини прокуратура ва барча инстанциядаги судлар қабул қилмаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига мурожаат қилишга мажбур бўлишган» — дейишди ташкилотдан.

БМТнинг қўмитаси Курманбековнинг эркинлиги, жумладан даҳлсизлиги бўйича ҳуқуқи, самарали тергов ва кўрсатма беришда мажбурлаш, қийноққа олинмаслиги бўйича ҳуқуқи бузилганини билдиришди.

Ҳозирда «Справедливост» ташкилотининг адвокатлари БМТнинг қарорини амалга ошириш, Курманбековга нисбатан суд чиқарган ҳукмни бекор қилиш, қийноқ фактларини тергов ва компенсация тўлатиш бўйича иш олиб бормоқда.

2020 йили БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Сузоқ тумани яшовчиси Жанишбек Халмаматов 2009 йили қийноққа учраганини билдирган. Унда БМТнинг қўмитаси давлат идоралари қийноқлар ҳақидаги аризанинг етарли даражада тергов қилмаганини билдиришган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева