«Ҳаракатда баракат». Лифт ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишхонанинг асосчиси бизнесдаги ишонч тўғрисида

226
Sky Industrial Group компаниясининг лифт ишлаб чиқувчи бўлими Sky Elevators деб аталади. Бироқ компаниянинг ишлаб чиқариш цехи бир вақтда бир неча турдаги маҳсулотларни чиқаради. Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

Рахат Жунушбаева 10 йил давомида Қирғизистонга Кореядан лифт олиб келган, ўтган йили эса уларни ўзи чиқара бошлаган. Фақат лифт эмас, унинг Sky Industrial Group компанияси Қирғизистонда узоқ давлатларда юқори талабга эга темир эшикларни, локал тозаловчи ускуналарни, чанг тўсувчи ва ёғ ажратувчи ускуналарни ясайди. Корейс тилидан таржимон ўз юртида қандай қилиб лифт чиқарган ягона ишлаб чиқарувчи бўлганини, ишлаб чиқариш тўхтаб қолганда республикада технологик бизнес бошлашда нималарга дуч келганини ва нима учун янгидан иш бошлаганлар бизнес-режасидан бир қадам ҳам ортга чекинмаслик кераклигини айтиб берди, «Клооп»га берган интервьюсида.

Бу интервью — «Клооп»нинг Made in KG рубрикаси асосида берилувчи мақолалар сериясининг бир қисми. Унинг мақсади — тадбиркорликка янги қадам ташлаган қирғиз тадбиркорларига қимматли маслаҳатлар бериб, оёққа туриб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйган компанияларни бошидан ўтказган воқеаларини айтиш билан уларга мотивация бериш. Биз бу лойиҳани Германиянинг Фридрих Науман фондининг ёрдами билан бошладик.

— Мен билгандан, сизнинг карьерангиз бошқача бошланган: сиз корейс тилидан таржимон бўлгансиз. Гуманитар тармоқдан технологик тармоққа ўтиш оғир бўлмадими?

— Ҳа, Бишкек Гуманитар университетини тугатганман, бироқ иқтисодий билим олдим: халқаро иқтисодий муносабатлар, Корея иқтисоди. Албатта, оғир бўлди. Яқинда мактабдаги давримда физикани ёқтирмаганимни эсладим, ҳозир эса ишимнинг бари — ишлаб чиқариш, монтаж, сервис хизмат кўрсатиш — бари шу физика билан боғлиқ. Лифтнинг тузилиши қандай бўлишини, у қандай ишлайди, уларнинг хавфсизлигини нима таъминлашини билиш учун унинг барини икки йил ўқиб, ўргандим.

Албатта, таржима жараёнида менга ҳамкорларим ёрдам беришди. Таржимонлик касби ўзи шундай экан, кимгадир қайсидир билимни таржима қилаётганингда ўзингга ҳам олар экансан шу билимни.

— Кундалик ҳаётда ана шу техник билимларни бирор фойдаси бўлдими?

— Мен энди техникадан жуда узоқ эдим, деб айтолмайман. Масалан, уйда электр кабелини, лампанинг патронларини таъмирлардим. Ҳозир эса машинамнинг овозидан қаери бузилганини аниқлай оламан ёки уйда маиший техника бузилганда, масалан электр тўқнашувидан бўлиши мумкинлигини тушуниб қолдим.

— Ишлаб чиқариш бизнесингиз лифтгача бошланганми ёки бари бир вақтда бошланганми?

— Ишлаб чиқаришга 2022 йилдан бошлаб киришдик. Унгача таъмирлаш хизматини кўрсатганмиз — бошқа давлатлардан ускуналарни олиб келиб, уларни бу ерда йиғиб, хизмат кўрсатганмиз. Аниқроғи, ишлаб чиқаришни бошлаганимизга бир йил бўлди.

Маҳсулотнинг барча турини бир вақтга чиқара бошладик. Лифт чиқарамиз, деб тайёрлана бошлаганда заводни кўп тармоқли қилиш учун зудлик билан универсал ускуналарни ўрнатганмиз.

Sky Industrial Group лифт чиқариш билан чекланмайди. Компания офисидаги шоурум унинг маҳсулотларини турли хилини кўрсатиб туради. Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Асосийси, Қирғизистонда бирор бир мураккаб техникани ишлаб чиқарувчи компанияларни топиш қийин. Кимгадир қўнғироқ қилсанг бизнеси тўхтаб қолганини айтади. Ҳозирда ишлаб чиқариш бошланган кундан бир йил ўтиб, бу фойдали ишхона бўлди, деб айта оласизми?

— Бу лойиҳа устида уч йил олдин ишлай бошлаганман, доим гумонлар бўлган. Бугун ҳам. Масалан, бундай ишхонанинг қурилиш бозори кенг, лифтга талаб анча кўп, бундай бизнесга давлат томонидан кўллов бўлган мамлакатда очсам қандай бўларди, деган ўйлар босади. Балки, шунда фойдалироқ бўлармиди.

Бироқ биз Қирғизистоннинг ички бозорига эмас, экспортга йўналганмиз. Албатта, бу кўп вақтни, оғир меҳнатни талаб қилган йўқ: янги технологияларни киритиш, мутахассисларни, муҳандисларни ўқитиб, тайёрлаш. Аммо ишхонамизнинг келажаги бор, деб ўйлайман.

— Лифт ишлаб чиқариш ҳақида батафсил айтиб бероласизми? Уларнинг қайси қисмлари четдан келади, Қирғизистонда нимаси чиқарилади?

— Лифтнинг кабинасини, пастга-юқорига тушириб-чиқарувчи моторларини ва тортадиганларини, трос ва «мияларини», бошқача айтганда, бошқарув станцияларини четдан олиб келамиз. Бу ерда кабинанинг ўзини, рамасини, эшигини, лифт шахтасининг ускуналарини ясаймиз — машина бўлимига тегишлининг барини. Узоқ муддатли келажакда ҳозир четдан олдираётган барини секин-аста ўзимизда чиқариш ишини қўлга қўйиш режаси бор. Балки, келаси йил айрим қисмларини ўзимиз чиқаришимиз мумкин. Бизда бундай имконият бор, қолаверса бу анча фойдали бўларди.

Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Сизлар ҳозир четдан импорт қилаётган компонентларни бу ерда ишлаб чиқаришнинг асосий қийинчилиги нимада? Мутахассисларми ёки ускуналар етишмайдими?

— Одамлар бўйича масала йўқ: бизда, Қирғизистонда халқимиз, янги технологияни тез ўзлаштириб олади. Бироқ импорт ўрнини босиш учун янги жой қилиб, янги воситаларни олиб келиш зарур, бунинг учун маълум миқдорда маблағ керак.

— Бугунги кунда ойига қанча лифт ишлаб чиқарилади?

— Ҳозирда бизда лифт ҳар бир буюртмачига алоҳида йиғилади. Албатта, бирининг ортидан бирини, улгуржи чиқарган фойдали, бироқ Қирғизистонда қурилаётган кўп қаватли уйлар кўп эмас. Бу ерда бир вақтда бир ёки икки уй қурилади, бу икки ёки тўрт лифт дегани. Шу сабаб лифтларни ҳар бир шахтага алоҳида жойлаймиз. Ҳозирда ойига 10гача яқин лифт чиқарамиз, аммо бу бошланиши. Йил охиригача ишлаб чиқаришни камида уч-тўрт марта кўпайтиришни режалаштиряпмиз.

— Юқорида кўпроқ экспортга чиқарамиз дедингиз. Ички ва ташқи буюртмалар, уларнинг фарқи нимада?

— Ҳозирда буюртмаларнинг 90% ички бозордан. Бироқ лифтларнинг 70%ни экспортга чиқариш режаси бор.

— Ишхона учун Россиядан харидор топилди, деган янгилик бўлган эди. Экспорт ҳозир ўша ергами ёки бошқа давлатлар борми?

— Биз иш бошлаганимизга бир йил бўлди, шу сабаб [бу йил] тижорий бўлим, реклама ва маркетинг ички бозорга йўналтирилган. Ўзбекистон ва Қозоғистон бозорига чиқмадик, бу давлатларда кенг реклама қилмадик, аммо у томонлардан [лифт] олиб келинглар, деган талаб тушмоқда, музокара олиб боряпмиз. Россия бўйича дистрибюторимиз бор, улар ҳам ҳозирча [рекламани] фаол бошламади, улар олдин бизни етказишимизни, лифтларни ўзини, монтаж қандай ўтишини, хизмат кўрсатиш қандай бўлишини кўргилари келяпти.

Заводдаги ускуналарнинг кўпи Хитойдан киритилган. Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Марказий Осиёдаги бозорда минтақадаги лифт ишлаб чиқарувчилари орасида рақобат борми? Ёки чет эл маҳсулоти билан рақобатлашишга тўғри келадими?

— Ўзбекистон билан Қозоғистонда лифт ишлаб чиқарилади. Россияда ҳам ишлаб чиқарувчилар етарли. Шу сабаб, ҳа, албатта рақобат бор. Аммо бозор етарлича катта, менимча ҳаммамизга жой топилади.

— Ўтган йили савдо айланмаси қандай бўлди, тахмин қилиб айта оласизми?

— Шунча пул деб айтмайин, бироқ жуда катта ҳам эмас. Ишхона ёш, инвестиция етарлича кўп киритилди, сотув унча кўп эмас, Қирғизистон бозори катта эмаслигини ҳисобга олганда, савдо айланмаси ҳам шундай.

— Лифт ишлаб чиқаргунча сизлар уни деярлик ўн йил чет ўлкадан олиб келгансизлар. Қирғизистонда бизнес 2010 йилдан бери қандай ўзгарди? Ёки ўзгариш йўқми?

— Бизнесда ўзим 2006 йилдан бери юраман. Албатта, ўзгаришлар бор, ҳукумат алмашган сари ўзининг ўзгачалиги бўлади. Халқаро сиёсатдаги ўзгаришлар ҳам ўлкадаги бизнесга таъсир қилади. Ҳозир менинг назаримда, Қирғизистонда бизнесни ривожлантириш учун энг қулай вақтларнинг бири.

Биринчидан, бизнинг ишхонани мисолида айтсам: Вазирлар маҳкамаси томонидан тадбиркорларга очиқлик бор. Қайси талаб, ёки таклиф билан борсак, бизга имкони борича ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Айниқса, агар ишлаб чиқариш бозорга янги технологиялар билан кираётганини билишса. Балки, олдин биз фақат сотиш билан ишлаганимиздан бўлиб, бизга кўп эътибор қилинмаган бўлиши мумкин.

Бошида бизнесга янги келганда, текширувлар бўлиб, қийин бўлган. Дўконинг олдидан ўтиб кетаётган қайси [амалдор] бўлмасин, ҳеч бир асоссиз ва рухсатсиз кириб текшираверган. Охирги беш-олти йилда бу тартибга келиб қолди. Агар текширув келса — қарори билан, аниқ позициялар бўйича ўтади.

Амалдаги ҳукуматнинг иерархияси ишламоқда. Бунгача маҳаллий органлар юқоридан тушган топшириққа реакция қилишмаган бўлса, ҳозир бундай эмас, ишлаб қолди. Савдо енгил саноат палатасининг иши ҳам жонланди. Улар бизнесни фаол равишда тармоқ-тармоғи ва ҳудуди билан бирлаштириб, бизга ташқи бозорга чиқишга ёрдам беришяпти. Кўплаган фондлар очилди: қирғиз-ўзбек, қирғиз-венгер, қирғиз-рус фондлари. Улар ҳам бизнесга ёрдам кўрсатишга, маблағ томондан, чет ўлкадан ҳамкорларни топишга ҳаракат қилишмоқда.

Компьютер бошқаруви билан ишлаган плазмакескич. Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Тадбиркорлар одатда муваффақиятларини кўп айтишади. Сиз бизнес йўлингизда йўл қўйган хатолар, ундан чиқарган хулосалар ҳақида айтиб бера оласизми?

— Албатта, камчиликлар ҳам, хатолар ҳам, йиқилиб яна кўтарилган вақтлар ҳам бўлди, бундай ҳолатлар кўп бўлади. Асосийси бундан хулоса чиқариш керак. Қайси бизнесимда муваффақиятсизлик бўлганини айтмайин. Аммо янгидан иш бошлаганларга, айниқса стартапдагиларга маслаҳат бермоқчиман.

Биринчидан: қандай бизнес бўлмасин, агар шу тармоқда тажрибангиз етарли бўлмаса иш бошламанглар. Муваффақиятга эришиш учун олдин уни таҳлил қилиш керак.

Иккинчидан: Қирғизистонда бизнес-план билан ишлаганлар кам. Аниқ ёзилган бизнес-режа бўлиши керак. Уни бизнеснинг эгаси ўзи ёзиши керак, «Мана, менга бир ойда ёзиб бер» деб бировга бериб қўймай. Бошидан охиригача, молиядан маркетинггача, кейин ишлаб чиқаришни, қандай сотувга чиқаришдан бери ўзи ёзиши керак. Албатта, бухгалтер, маркетолог, инженерларни жалб қилиш керак, бироқ — ўзингиз. Кейин жамоани бизнес режа билан таништириб, уни аниқ бажариш керак. Қайси ишни бизнес-режасиз бошлаш — бу жарлик томон йўл.

Учинчидан: тушкунликка тушманг. Мен ҳам бир ишни бошлаб, биринчи қийинчилик чиққанда ҳаммасини ташлаб, бошқасига ўтиб, учинчисига сакраб кетган вақтлар бўлган. Ҳа, олдин ҳаракат қилиб кўриш керак. Муваффақият олиб келган бир лойиҳа, ортидан иккинчисини олиб келади. Лойиҳани муваффақиятли тугатгандан кейин олдинга қараб юриш учун ишонч бўлиши керак. Орадаги қийинчиликлар ортда қолади.

Хусусий ишлаб чиқаришдан чиққан лифти бор шахта — Sky Industrial Group биносининг асосий элементи. Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Юқорида стартап дедингиз. Стартап учун ҳозир Қирғизистонда қайси йўналишларнинг келажаги бор?

— Биз Қирғизистоннинг бозорини қараб ўтирмаслигимиз керак. Агар қулоч ёйгимиз келса, унда узоқни кўзлашимиз керак: Марказий Осиё, МДҲнинг бозорини. Бўш йўналишлар жуда кўп. Агар Европада, Америкада, Кореяда ёки Хитойда ҳар бир тармоқнинг ўзини гигантлари ёки улар билан рақобатлаша олмайдиган мустаҳкам компаниялар бор бўлса, Қирғизистонда бўш йўналишлар жуда кўп. Шу сабаб стартапчиларга бирор бир лойиҳасини ривожланган давлатларда эмас, шу ерда амалга ошириш осон деб ҳисоблайман.

Бу ерда қайси йўналишда ишлаган компаниялар бўлмасин улар билан уларникидан ҳам яхши нарсани таклиф қилиб, рақобатлашиб, ўз ўрнингни топсанг бўлади. Менимча, яқин беш-олти йилда кўплаган лойиҳаларни амалда бажарса бўлади. Бизда қайси тармоқни қарасанг таклиф етарли эмас.

— Лифтни дўкондан сотиб ололмайсан. Дистрибуцияни қандай тузиб, қандай харидор излайсиз?

— Ҳа, бизда асосан B2B-сотувчилар. Қирғизистонда қурилиш бозори кичик, барини, прорапидан бошлаб хўжайинларигача шахсан таниймиз. Бизда давлатнинг ичида фақатгина тўғридан-тўғри сотувчилар.

Бундан ташқари, ҳозирда биз Бишкекдаги лифтларни модернизациялаш бўйича синов лойиҳасини амалга оширяпмиз. Мен буни олдин ҳам мэрияга таклиф қилганман, завод очилаётганда ҳам таклиф қилганман. Мана ҳозир шаҳарга [Шарқий-5 кичик туманида] бир лифт ўрнатиб бердик, [бари яхши ишлаётганини] ўзлари кўриб, ишонишди.

Тайёр маҳсулотларни қадоқлаш. Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Қирғизистонда сизлардан бошқа ҳеч ким лифт чиқармайди. Ишлаб чиқаришга ходимларни қандай топгансизлар?

— Бу энг муҳим масала. Қирғизистонда охирги 30 йилда янги ишлаб чиқариш бўлмаган, шу сабаб техник касблар бўйича кадр етишмовчилиги катта. Олдин иттифоқ вақтида Политех бизникидай тармоқлар учун тор доиранинг мутахассисларини тайёрлаган бўлса, кейин уларни тайёрлаган кафедралар, факультетлар тўлиқ ёпилган. Бизда бизникидай ишлаб чиқаришга керакли конструктор, муҳандисларни тайёрлашмайди. Муҳандис, электрик, механикларни кам талаб билан олиб, қайта ўқитишга тўғри келади.

— Уларни бирор жойга ўқишга юбориладими ёки бу ерга ўқитувчи, устозларни чақирасизларми?

— Бошида бизга ўқитиш учун Қозоғистон ва Кореядан мутахассислар келиб турган. Охирги маҳсулотимизга халқаро ташкилотларда бизнинг йўналиш бўйича ишлаган россиялик мутахассисларни чақирдик. Ҳозир бизда чет эллик мутахассислар бор. Онлайн-ўқитиш, онлайн-консультациялар бўляпти.

Шунингдек, ишлаб чиқариш вақтида устоз-шогирдни қўйиб, иш жараёнида ўргатамиз.

Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Бизнес ижтимоий жавобгар бўлиш керак деган ғояга фикрингиз қандай? Ўз бизнесингизни ижтимоий жавобгарлик деб ҳисоблайсизми, агар шундай бўлса бу нимада сезилади?

— Бу фақат бизнесменнинг эмас, ҳар бир одамнинг фуқаролик фарзи. Масалан, биз Иссиқкўлда тикувчилик фабрикасини очдик. Бу ерда ҳам очсак бўларди, Бишкекда — ер етарли, бу ерда логистика ва кадрлар яхшироқ. Аммо ҳамма шаҳарга қочади, ҳудудларда эса — деҳқончилик, чорвачилик, савдо-сотиқ ва муниципал хизматлар бор. Қолаверса, аёллар орасида ишсизлик кўп. Шу сабаб фабрикани ўша томонга очдик. У 200 иш ўрнига мослашган, ҳозирча 150таси ишлаяпти. Фабрика даромадли ҳам эмас, бироқ иш ўрни билан таъминлаяпти.

Биз ишчиларни ўқитамиз, ишнинг бориши оғир. Совет даврида ҳаммаси ишга масъулият билан муомала қилишган, ишхона, иқтисоднинг ривожи ҳар бир ишчига боғлиқ эканини тушунишган. Аммо мустақил бўлгандан кейин ишлаб чиқариш маданиятини йўқотдик. Айниқса ҳудудларда. Бугун ишга чиқса, эртасига тўйга кетади. Кейин эртаси [ишга] чиқади, кейин яна бир ёққа кетади. Фақатгина тикиб, дазмоллашни эмас, технологларни ўргатишга, тренинг ўтиб, ишга киргандан кейин масъулиятли бўлиш кераклигини ҳам ўргатишга тўғри келади.

Хайрия ҳам қиламиз, лифтни бепул ўрнатиб берган лойиҳаларимиз бор.

— Маош қандай? Республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқорими ёки пастми?

— Паст эмас деб айтолмайман. Муҳим тор касб эгалари ўртача маошдан юқори олишади, оддий ходимлар бозор бўйича ўртача ҳисобдан паст олишмайди.

— Қандай ишлаб чиқариш бўлмасин атроф-муҳитга бирор зарар келтиради. Уни йўқ даражага тушириш учун нима қиласизлар?

— Бизники қолдиқ чиқармаган ишлаб чиқариш деб айтса бўлади. Атроф-муҳитга зарар келтирмаймиз. Қўшимча тозаловчи қурилмаларни ишлаб чиқара бошладик, ҳавони тозалаш учун катта тўсувчи, машина ювиш жойлари учун нефть тўсувчи воситаларни ясаяпмиз, улар сувни тўғри канализацияга қуймаслиги учун.

Заводдаги ускуналарнинг деярлик барчаси — Хитойники. Аммо Союздан қолганлари ҳам бор. Масалан, бу темир-токарь машина. Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Машина ювиш жойларига тўхталсак, маҳаллий бозорга ҳам йўл оляпсизларми?

— Йўқ. Маҳаллий бозорни ҳам таъминлаб туриш керак, биринчи навбатда. Бироқ бизда Иссиқкўлда ишлаган барча ишхоналар учун сарқинди сувларни тозалаш учун бу йил мураккаб қоидалар кирди. Бу [ўлка бўйича] машина ювиш жойларига тегишли бўлмаган, аммо мен бу бизнинг ҳукуматга берилувчи савол деб ўйлайман, уларни текшира бошлаши учун. Сабаби нефть маҳсулотларининг зарари тирикчиликдаги сарқиндига қараганда кўпроқ.

Бироқ биз тозаловчи қурилмаларимиз билан Марказий Осиё бозорига чиқишни умид қиляпмиз.

— Қирғиз тадбиркорларига маслаҳат берсангиз, улар қандай қилиб ташқи бозорга чиқса бўлади?

— Ташқи бозор турлича. Масалан, Россия бозори Қирғизистонникидан анча фарқ қилади. Бир тилга гаплашиб, ЕОИИ бўйича стандартлар бир бўлгани билан Қирғизистон бозорида ишлаган анча енгил. Бу ерда мижозлар сен қайси меъёрларни, стандартларни, сертификацияларни киритмасанг, тушунишади. Россия билан Қозоғистонда бунга талаб кучли. Ташқи бозорга чиқиш учун сен барча талабга мослашиб, сертификациялаб, системалаштириб, сифатли маҳсулот беришинг керак. Уни ички бозорда синаб, кейин ташқи бозорга йўл олсанг бўлади.