Бюджет ҳисобидан молиялаштирилган гемодиализнинг сифати текширила бошлади

156
Иллюстратив сурат

Хусусий тиббий марказларда давлат бюджети ҳисобидан қилинган гемодиализнинг сифатини текширувчи дастур ишга тушди. Бу ҳақда 10 апрелда Мажбурий тиббий суғурта фонди билдирди.

Маълумотга кўра, дастур давлат хизматларини рақамлаштириш доирасида 5-стадиядаги сурункали буйрак етишмовчилигидан жабрланган беморларга кўрсатилувчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Гемодиализ — бу аниқ назорат қилиш ва олиб борилаётган манипуляцияларни кузатишни талаб қилган мураккаб ҳамда муҳим тиббий жараён. Маълумотлар базасининг ёрдами билан гемодиализнинг ҳар бир сеанси ҳақидаги маълумотни, жумладан пациентларнинг сони ва процедурага боғлиқ сифат меъёрларини назорат қилиш мумкин», — дейилади билдирувда.

Мазкур дастур яқин орада ўлкадаги беморларни бюджет дастуридаги гемодиализ билан таъминлаш бўйича Мажбурий тиббий суғурта фонди билан шартнома тузган хусусий тиббий марказларда ишлай бошлайди.

2023 йили беморларни бюджет дастури асосида гемодиализ билан таъминлаш учун республика бўйича 36 соғлиқни сақлаш ташкилотлари МТС фонди билан шартнома тузган. Уларнинг 33 хусусий тиббий марказлар бўлса, қолган учтаси давлатники — Талас, Норин ва Иссиқкўл вилоят бирлашган шифохоналари.

Қирғизистонда 5-даражадаги сурункали буйрак етишмовчилигидан жабрланган 2 мингдан ортиқ бемор гемодиализни бепул олади. Унга давлат бюджетидан ҳар йили 2 миллиард сомдан ортиқ маблағ ажратилади.

Гемодиализ — буйракнинг сурункали касаллигини даволашнинг энг кенг тарқалган усули. Шу асосида диализ аппарати ёрдамида қонни тозалаш жараёни олиб борилади.