Жогорку Кенеш учинчи ўқишда Жаҳон банкидан «Электр энергетика соҳасини модернизация қилиш ва барқарор ривожлантириш» лойиҳаси учун 50 млн доллар миқдорида кредит олиш лойиҳасини маъқуллади.
Битим 2022 йил октябрь ойида Бишкекда имзоланган.
Парламентдан ушбу маблағ, тақсимловчи тармоқларни қайта тиклаш ва электр энергиясини ҳисобга олиш тармоғини санариплаштириш йўли билан энергетика секторини молиявий ҳамда операцион барқарорлигини оширишга йўналтирилишини билдиришди.
«Молиявий кўрсаткичлар харажатларни қоплаш йўналиши бўйича тариф йўлидан бориш орқали яхшиланади деб кутилмоқда. «Ижтимоий барқарорлик тарифларнинг ошишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш учун ижтимоий ҳимоя тизимлари орқали мустаҳкамланади», — дейилади парламентда.
Молиялаштириш шартларига кўра, кредит муддати 38 йил, имтиёзли муддати 6 йил. Кредит маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси - 0,75%, резерв қилиш учун максимал комиссия - 0,5%.
Жаҳон банки Қирғизистонга кредит ажратиши ҳақида 2022 йил июнь ойида маълум бўлган. Унда Жаҳон банкидан ушбу маблағнинг ярмини грант асосида, қолганини эса 38 йиллик кредит сифатида 0,75 фоиз билан берилишини билдиришган. Банкдан лойиҳа Швейцария иқтисодиёт бўйича давлат котибияти томонидан молиялаштирилади ва қўшимча 8 млн доллар грант ажратилишини қўшимча қилишган.
Жаҳон банкидан лойиҳа 2028 йилгача ишлашини маълум қилишган. Унда Банкдан Қирғизистоннинг энергетика саноати йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларга дуч келганини таъкидлашган.