5 апрелда Жогорку Кенешнинг депутатлари молия пирамидаларини реклама қилиш учун жиноий жавобгарлик кириш ташаббусини учинчи ўқишда қўллашди. Қонун лойиҳасини депутат Шайирбек Ташиев таклиф қилган.
Лойиҳанинг маълумотномасида «иқтисодий ва юридик билими йўқ» фуқароларнинг кўпи жамиятдаги одамларга ишониб, тўплаган пулларини молия пирамидаларга бераётгани айтилади.
Молия пирамидасини реклама қилиш учун 20-25 минг ҳисоб кўрсаткичи миқдорида (2-2,5 миллион сомгача) жарима солиш ёки 3-5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда.
«Тузатишлар қабул қилингандан кейин бундай ишлар учун жиноий жавобгарликка тортиш қаралгани учун блогерлар, турли ташкилотларнинг фаоллари ва жамиятдагилар у ёки бу молия пирамидаларни реклама қилишдан эҳтиёт ва масъулиятли бўлишади, деб ишонамиз», — деб ҳисоблайди қонун лойиҳасининг ташаббусчиси.
Энди қонун лойиҳасига президент Садир Жапаров қўл қўяди ёки қарши фикр билдириб, тўлиқлаш учун ортга қайтаради.
Қирғизистондаги молия пирамидалари
Ўтган йили Қирғизистонда молия пирамидаларига боғлиқ 882 жиноят иш қўзғалган. Турғунлар бунинг оқибатида миллионлаб зарар кўришган.
ИИВдан турар-жой кооперативларида ҳам молия пирамидасининг белгилари борлиги ҳақида огоҳлантиришади.
Сўнгги йилларда уй ёки машина олиб беришни ваъда қилган бир неча кооперативлар пайдо бўлган. Уларнинг айримларини эгалари қўлга олиниб, қамалган — уларга ишонган турғунлар миллионлаб зарарга учраган.
ИИВ қирғизистонликларни кооперативларга қўшилмасликка чақириб, уларга киритилган пуллар қайтарилмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.