Беларус суриштирув марказининг журналистлари санкцияга тушган Беларус ёғочлари Қирғизистон ва Қозоғистон орқали Европа давлатларига сотилаётганини аниқлашди.
Беларуснинг тахталарини ва ёғочдан ясалган буюмларини Европа иттифоқи давлатларига экспорт қилиш 2022 йилнинг баҳоридан бери тақиқланган. Суриштиувчилар санкциялар айрим тадбиркорлар учун янги молиявий уфқларни очганини таъкидлашади.
Журналистларнинг маълумотига кўра, ҳужжатда қурилиш ва шарқий Европадан ишчиларни жалб қилиш билан шуғулланган Полшанинг PLRBL компанияси 2020 йилни 77,5 минг доллар миқдорида зарар билан якунлаган.
«Лекин бир неча ойдан кейин Беларус тахтаси санкция остида қолгандан кейин, 2022 йилнинг август ойида мазкур компания Қирғизистоннинг “Адмит” номли компанияси билан ёғоч пеллетларни (иссиқлик учун қўлланиладиган гранулалар) етказиш бўйича шартнома тузган. Деярлик бир ярим йилда, 2023 йилнинг декабригача “Адмит” компанияси PLRBL'га 1,5 млн евролик ўтин етказиб бериши керак. Ҳаммаси яхши гўё, лекин пеллет ишлаб чиқариш учун ўтин Беларусиядан сотиб олинади. Шундан кейин, ЕИга сотилади. PLRBL Беларус етакчиларидан бири Виталий Лешик буни яширмади», — дейишди журналистлар.
Суриштирув марказидан улар PLRBL компанияси яширин схемалар билан ишлашини тасдиқловчи далиллар топишганини билдиришди. Масалан, улар «Адмит» компанияси шу пеллетларни ташигани ҳақида халқаро йўл қоғозларини топишган. Ҳужжатда 22 тоннадан ортиқ ёғоч гранулалари билан бўлган юк ташувчи машина 2022 йилнинг 14 октябрида Бишкекда ортилгани ёзилган. Бир ҳафтадан кейин 22 октябрда, Беларус божхона хизмати юк давлат чегарасидан ўтганини таъкидлаган.
«Ҳужжатларга кўра, юкни Беларусияга “Евро-2006” транспорт компанияси етказган. Литвада Vivalsa омборигача, Вевис шаҳрида эса ёғоч гранулаларини Versatio номли Литванинг транспорт компанияси ташиган. Бу юк ташув PLRBL компаниясининг воситасида олиб борилган», — деб таъкидлашди суриштирувчилар.
Шунингдек, товарлар учун декларацияга қирғиз божхонасининг ходимлари қўл қўйган, товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги сертификатни Ўшдаги Савдо енгил саноат палатаси берган.
PLRBL компаниясининг ижрочи директори журналистларга уларнинг Полша билан Латвиядагина эмас, Қирғизистон билан Қозоғистонда ҳам компаниялари борлигини айтган. Ўрмон [маҳсулотини] улар Беларусиядан сотиб олишади. У ердан Қирғизистон билан Қозоғистонга юборилиб, пеллет ясалади. Ўша жойда ҳужжатлар тайёрланиб, шунда хом ашё Қирғизистонга ёки Қозоғистонга тегишли бўлиб қолади.
Суриштирувчиларнинг маълумотига кўра, Қирғизистоннинг етказиб берувчи «Адмит» компаниясига беларус тадбиркорлари Питко Денис Василевич ва Мирук Владимир Игоревич эгалик қилади. Бундан ташқари, компания бунгча ҳам журналистларнинг суриштирувларида фигурант бўлган.
«“Адмит” Литвага ҳам Қирғизистондан тахта етказган. Аммо бизнинг “Ҳозирги вақт. Осиё” таҳририятидаги қирғиз ҳамкасбларимиз бу суриштирув натижаси бўйича “Адмит” рўйхатдан ўтган манзилга бориб кўришди. Бу ерда ҳеч қандай пеллетлар ишлаб чиқарилмаслигига гувоҳ бўлишди», — деб билдиришди улар.
«Клооп»нинг журналистлари ҳам буни текшириб кўрди, бироқ фирманинг маҳсулотини топишни имкони бўлмади.