«Азаттык»нинг журналистлари Россиянинг сиёсий ва муҳитидаги таниқли одамлари қирғиз фуқаролигини олишаётганини билдирмоқда. Transparency International ташкилотининг Россиядаги офиси қирғиз фуқаролигини олишда коррупция кўринишлари бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Собиқ губернатор, «Сколково»нинг вице-президенти ва Кремлнинг фаоли
Журналистлар президент Садир Жапаровнинг 2022 йил 26 октябрда ўлка фуқаролигини қабул қилиш ҳақида чиқарган фармони билан 300дан ортиқ одам Қирғизистон фуқаролигини олганини айтишмоқда. Уларнинг орасида Россиянинг Твер вилоятининг собиқ губернатори Дмитрий Зелениннинг номи билан тўлиқ мос келган исм чиққан. Зеленин 2003-2011 йиллари Россиянинг Твер вилоятининг бошқарган, 2007-2008 йиллари Россия Федерациясининг давлат кенгаши президиумининг аъзоси бўлган.
Бундан ташқари, қирғиз фуқаролигини кремлчи «Наши» ҳаракатининг собиқ спикери Мария Дрокова ҳам олганини ёзади Baza Телеграм канали. У Америкага қарши кўплаган акцияларни уюштириб, кейин АҚШга яшагани кўчиб кетгани билан танилган. Қўшма штатда Дрокова «Day One Ventures» венчур фонига асос солган. 2022 йили декабрда The Washington Post газетаси Дрокованинг фонди санкцияга учраган россиялик миллиардерлар билан алоқаси борлигини ёзган. Дрокова ўзи буларнинг барчасини инкор қилиб, икки ойдан кейин қирғиз паспортини олган.
Transparency International ташкилотини Россиядаги офисининг ходимлари қирғиз паспортини «Сколково» фондининг биринчи вице-президенти Кирилл Каем ҳам олганини билдирмоқда. У биомедитсина технологиялари кластерининг ижрочи директори хизматида ишлаган. 2022 йили «Сколково» ва унинг филиал ташкилотлари Америка санкцияларига учраган.
Қирғиз паспортини олганлар рўйхатида Россия ҳукуматининг Олий суди билан Конституциявий суддаги мухтор вакили Михаил Баршевскийнинг қизи Наталя Баршевскаянинг номи билан тўлиқ мос келган исми ҳам бор. Баршевская — адвокат, молиячи ва бошловчи.
Рўйхатда пул талаб қилишда айбланган Bitzlato криптобиржасининг асосчиларидан бирининг исмига ўхшаган Антон Шкуренко ҳам бор. Шкуренко 2023 йилнинг февралида Интерполнинг талаби билан пул талаб қилиш, пулларни легаллаштириш ва маълумотларни ўғирлашда гумонланиб Москвада қўлга олинган.
Бундан ташқари, қирғиз фуқаролигини россиялик тадбиркор Валерий Задорин ўғиллари бўлиши мумкин Александр ва Михалил олган. Ҳужжатда Валерий Задорин вақтида Қирғиз СССРда туғилгани ёзилган. У қимматбаҳо алкоголь ичимликлар сотган «Аромат дунёси» дўконларининг эгаси. Ўғли Михаил — Россиянинг Федерал хизматининг раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллаган Михаил Шекиннинг куёв боласи.
The Moscow Times нашри Қирғизистон президентининг фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги фармонида 50га яқин москваликни ва Россиянинг бошқа ҳудудларидан яна шунча фуқарони кўриш мумкинлигини ёзди.
Қирғиз паспорти учун 30 минг доллар
Transparency International ташкилотининг Россиядаги вакиллигининг директори Иля Шуманов рус элитаси Қирғизистонни дунёни айланиб саёҳат қилишга, бизнес қилишга чекловларини, «шунчаки [ўз] ҳаётларини енгиллаштириш» учун ҳуқуқий майдон сифатида фойдаланишаётганини айтади.
«Бу Қирғизистонни иккинчи паспорт олишга ёрдам берадиган ҳуқуқий майдонларнинг бири сифатида танлашганини англатади. [...] Буни Қирғизистон учун қандай хавфи бўлиши мумкин? Шундай схемани криминал ўтмиши бор одамлар фойдаланмоқда. Яқинда Америка ҳукумати пул легаллаштириш билан шуғулланган Bitzlato криптовалюта биржаси фаолиятини фош қилган эди. Шу биржанинг асосчиларидан бири Қирғизистон паспортини олувчиларнинг рўйхатида борлиги айтилмоқда», — дейди Шуманов.
У россияликлар қирғиз паспортини олишда коррупция бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, воситачилар Қирғизистон паспортини олиб бериш учун 5 мингдан 30 минг долларгача сўрашади.
«Менинг назаримда Россия томондан шундай воситачилар пайдо бўлган. Улар ваҳима кўтармоқда. Урушгача россияликлар Европа ва Кариб давлатларидан «олтин паспортни» 100 минг доллардан сотиб олишган. Қирғизистонда шундай воситачиларнинг шундай хизмати Европадагидан анча арзон, 5 мингдан 30 минг долларгача бўлмоқда. Бунга ҳужжатни ошидан охиригача тайёрлаб, қўлига топшириш киради», — дейди Шуманов.
«Азаттык»нинг журналистлари ўтган йилнинг ноябрида Фейсбукда россияликларга қирғиз паспортини олишнинг қонун-қоидасини айтиб берган асли москвалик Михаил Жуховиский исмли молиячи ҳақида ҳам ёзишди.
«Қирғизистон президентини фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги фармонини очиб қарайлик. Унда 400 кишидан 50тасининг номи ва туғилган жойи русча бўлиб турибди. Рўйхатда россиялик жуда таниқли тадбиркорлар ҳам бор», — деб ёзган Жуховиский.
Унинг схемасига кўра, россияликлар асосан Марказий Осиё давлатларидан бирини паспортини сотиб олиши керак, кейин шу асосида Евроиттифоққа визасиз киролган оролларнинг паспортини қилдирса бўлади.
2023 йилнинг февралида Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев интернетда россияликлар учун «Қирғизистон паспортини олти-етти ой ичида 300 минг рублга олиб беришни» таклиф қилган рекламалар юрганини билдирган.
Қирғизистон ва Россия ҳукумати бу маълумотларга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беришмаган. Бироқ 2022 йилнинг тўққиз ойида Қирғизистон фуқаролигини олиш учун Россиянинг 1631 фуқароси мурожаат қилгани маълум.
Қирғизистон қонунларига кўра, фуқароликни умумий ёки соддалаштирилган тартибда олса бўлади. Биринчисида хорижлик фуқаро республика паспортини агар ўлка ҳудудида сўнгги беш йилда доимий, узлуксиз яшаган бўлса олади. Бу муддат агар фуқаролик олиш учун ариза берган киши фан, техника, маданият ва спорт соҳасида юқори натижаларга эришса ёки уни Қирғиз Республикаси манфаатдор бўлган касби ёки давлат иқтисодига инвестиция киритишда ҳиссаси бўлса уч йилгача қисқаради.
Соддалаштирилган тартибда Қирғизистон фуқаролигини бир йил ичида олса бўлади:
- Агар ота-онасидан бири Қирғизистон фуқароси бўлса;
- Агар ариза эгаси Қирғиз ССРда туғилса ва/ёки собиқ СССР фуқароси бўлса;
- Агар ариза эгаси этник қирғиз бўлса;
- Агар ариза эгаси Қирғизистоннинг собиқ фуқароси бўлса.