Иқтисод ва савдо вазири Данияр Амангелдиев назорат солиқ тизимига киритилаётган ўзгаришларга қарши норозилик акциясига чиққанларни «саботаж қиляпти» деб айблади. Вазир бундай фикрни 13-мартда парламент йиғинида билдирди.
«Митингга чиққанларнинг барчасидан сўрасангиз НКМ ва ЭТТК нима эканини, солиқ миқдорини қандай тўлаш кераклигини ҳаммадан яхши билишади. Масала улар саботаж қилиб, «мен буни истамайман» деганида бўлмоқда. Шундай бўлаверадими? Бундай бўлмайди. Диалог конструктив бўлиши керак. Солиқнинг миқдори балки жуда каттадир, бизнес учун оғир бўлиши мумкин. Унда диалог шу йўналишда бўлиши керак, қоидалар бўйича эмас», — деди Амангелдиев.
Вазир патент системаси вақтинча фойдаланишда бўлганини, янги киритилаётган ўзгартиришлар солиқ тизимини яхшилашини айтди.
Ўтган ҳафталарда Бишкек, Норин ва Таласдаги тадбиркорлар назорат-касса машиналарни (НКМ) мажбурий киритишга ва электрон товар транспорт қўшимчасини (ЭТТК) фойдаланишга қарши тез-тез норозилик намойишига чиқишди.
Акцияга қатнашган юзлаган одамлар патент тизимини қолдиришни талаб қилишмоқда.
Бунга қадар президент Садир Жапаров 11-мартда Норин шаҳар солиқ тизимидаги ўзгаришларга қарши митингга чиққан халқ билан учрашиб, назорат-касса машиналарсиз солиқлар тўлиқ йиғилмаётганини таъкидлаган.
НКМ ва ЭТТК нима?
Назорат-касса машина (НКМ) — бу маълумотни солиқ хизматининг ягона маълумот тизимига онлайн режимида юборадиган аппарат. Уни товар сотишда ёки хизмат кўрсатишда фойдаланиш керак.
НКМ аппаратини сотиб олишнинг ўрнига тадбиркорлар оддий НКМ функциясини бажарган мобил иловани телефонга жойлаб олса бўлади.
2021-йилнинг охирида президент фармон имзолаган, унда тадбиркорларни иш вақтида назорат-касса машиналардан (НКМ) фойдаланишни бошлашга ундаган.
Бироқ тадбиркорларнинг норозилигидан кейин ҳукумат бозорлар, кичик бозорлар, ярмаркалар ва кўргазмаларнинг ҳудудида иш олиб борган субъектларга 2023-йилнинг 1-апрелигача касса аппаратсиз ишлашга имкон берган.
Электрон товар транспорт қўшимчаси (ЭТТК) 2023-йилнинг бошидан мажбурий бўлди. Олдин савдогарларга қўшимча қоғоз турида бўлса, ҳозир электрон ҳужжат керак.
Уни рўйхатга олиш учун савдогарлар Давлат солиқ хизматининг маълумот тизимида «Шахсий кабинет» очиши зарур, бу ерга ҳар бир товарга қўшимча қоғозларнинг электрон версияси киритилиши керак.
Февраль ойининг охирида давлат солиқ хизмати 2023-йили тадбиркорлар дуч келган қийинчиликлар сабаб ЭТТК фойдаланмагани учун жарима солинмаслигини айтган.
НКМга қарши митинглар кўп бўлиб, тадбиркорлар Акилбек Жапаровнинг истеъфосини талаб қилишган. Шу сабаб Акилбек Жапаров сўнгги интервьюларининг бирида «зарур бўлса НКМни бозорларга киритмай туриш имконини кўриб чиқамиз» деб билдирган.