10-март куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Альфа Телеcом» (МEГА уяли алоқа оператори) давлат компаниясининг собиқ раҳбари ҳибсга олинганини маълум қилди.
МХДҚ томонидан «Альфа Телеком» компаниясидан оширилган нархларда ускуналар сотиб олингани аниқлангани ҳақида бошқарма хабар берди.
«П.М.А.нинг собиқ бош директори ўринбосари ва «Альфа Телеcом» IT-бўлими раҳбарлари алоҳида иштирокчилар билан тил бириктириб, IT-ускуналарни оширилган нархга сотиб олишган. Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида экспертиза ўтказилиб, дастлабки зарар 20 миллион сомга яқинни ташкил қилди», — дейилади МХДҚ хабарида.
Қўлга олинган шахс Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.