Бишкекда ўзини ёқиб юборган киши касалхонада вафот этди

197

Бишкекда ўзини ёқиб юборган киши касалхонада вафот этди.Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, олган оғир жароҳатлари туфайли марҳумни умрини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.

28-февралда Бишкекда эркак киши ўзини ёқиб юборган. Воқеа соат 15:50 чамаси Шопоков ҳамда Киев кўчаларининг чорраҳасида бўлган.

Воқеа жойига милициянинг тезкор тергов гуруҳи бориб тез ёрдам чақирган.

Унинг нима сабабдан бундай қилганлиги суриштирилмоқда.

Муаллиф: Айгерим Белекова