Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 14 ёшли қизни ўлдиришда айбланган икки кишига суд ҳукми чиқди. Бу маълумотни 1-мартда «Клооп»га Боткен вилоят судидан билдиришди.
Маълумот бўйича, ҳукм 7-февралда ва 28-февралда чиқарилди. Унга кўра, айбланувчиларнинг бири 10 йилга ҳукм қилинди. Иккинчиси эса мулкини мусодара қилиш билан умрбод озодликдан маҳрум қилинди.
Бунга қадар 2022-йилнинг 4-декабрида ўсмирни ўлдиришда гумонланган тўрт кишидан иккитаси Ўш шаҳридаги №5 тергов қамоғида вафот этган. Уларни осилган ҳолда топилгани маълум қилинган.
Марҳумнинг яқинлари уларни ТИЗОнинг бошқа-бошқа камерасида бир вақтнинг ўзида ўз жонига қасд қилишига ишонмасликларини айтишган.
Марҳумнинг қариндошлари гумондорларга изоляторда босим ўтказилган деб ҳисоблашади. Улар бу воқеада президент Садир Жапаровнинг бевосита айби бор деган фикрни билдиришган.
Қийноқларни олдини олиш марказидан Ўшдаги тергов қамоғи ходимларининг лоқайдлиги бўйича жиноят иши қўзғалганини билдиришган. Суд-тиббий экспертизадан марҳумнинг танасида эски доғлар борлигини маълум қилишган.
Қадамжойда 14 ёшли қизнинг ўлдирилиши
Ўтган йилнинг 4-сентябрида Қадамжой туман милициясига Ноогардан қишлоғининг жанубий тарафидан ўтган Ўш — Раззақов авто йўлидаги сел ўтувчи ер ости йўлидан номаълум қизнинг жасади топилгани ҳақида маълумот келиб тушган.
Воқеа жойига келган милиция ходимлари қизнинг қўллари ортига боғланганини, бўйнида ип билан бўғишдан қолган излар бор эканини аниқлашган. Бош прокурор Қурманкул Зулушев қўлга олинганлар қизни зўрлашда ҳам айбланаётганини айтган.
«Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган.
5-сентябрда қизнинг ўлимида гумонланиб 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган Қадамжой туманининг уч турғуни қўлга олинган. Кейинчалик бу ишга алоқаси бор дейилиб тўртинчи гумонланувчи — балоғатга етмаган ўсмир қўлга олинган. Уларнинг бари Қадамжой туман судининг қарори билан икки ойга қамоққа олинган.
14 ёшлик ўсмир қизнинг воқеаси бўйича ишни президент Садир Жапаров шахсий назоратига олганини айтган. Бош прокурор Қурманкул Зулушев эса ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари бу ишни адолатли тергов қилиб беради деб ваъда қилган.